Ilmiy maqolalar

Salomatlik madaniyatini tarbiyalash konteksida talabalarni sog'lom turmush turmush tarzi motivatsiyasini shakillantirush




Аннотация

Мақолада саломатлик маданиятини тарбиялаш мақсадида  бўлажак таълим муассасалари педагогларининг соғлом ҳаёт тарзи (СТТ) мотивациясини шакллантириш муаммоси кўриб чиқилади.


Маълумки, саломатлик маданияти касалликларнинг юзага келиши ва ривожланиши ҳавфи омилларини бартараф этиш, саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида социал ва табиий шароитлардан оқилона фойдаланишга қаратилган .[3]

Саломатлик маданияти – саломатлик моҳияти ҳақида билимларга асосланадиган (уни шакллантириш, сақлаш ва мустаҳкамлаш йўллари ва методлари) ва ҳаёт фаолияти жараёнида инсонлар ҳулқ-атворини бошқарадиган ҳаётий қадриятлар чизмасидир. Саломатлик маданиятини мувофиқ тамойиллар асосида соғлом турмуш тарзи мотивациясини шакллантиришда муваффақиятли тарбиялаш мумкин. Адабиётлардаги маълумотларга кўра, саломатликни қуришга йўналтирилган СТТ мотивациясини шакллантириш, фаол ҳаётий позицияни эгалловчи, мустақил ривожланиш ва мустақил такомиллашишга мотивацияни ривожлантирувчи, саломатлик шаклланишини таъминлашга имкон берувчи, ҳулқ-атвор стратегияларини сақловчи шахс қадриятлари тизимини яратиш ва соғлиқни сақлаш муҳитини яратишнинг асосий тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади;

- умуминсоний қадриятлар ҳақида инсонлардаги дунёқараш тасаввурлари, ўзига ҳурмат, ўз саломатлиги ва атрофдагилар саломатлиги, соматик, психик ва аҳлоқий саломатликни шакллантиришни таъминловчи аксеологик тамойил;

-  болалар саломатлигига ёрдам берувчи омилларни тўлдириб, жисмоний ва ақлий юкламалар ва уларнинг изчил ортиши регламентацияси орқали эришиладиган СТТ шакллантириш бўйича мақсад ва вазифаларнинг қўлланилиши изчиллигини кўзда тутувчи тадрижийлик тамойили;

-  салбий нуқсонлардан воз кечишга етакловчи билим ва малакаларни қабул қилувчи тизимни ўз ичига олувчи интерфаол фаолият тажрибасига ва таҳсил олувчилар ҳулқ-атворини тўғрилашни шакллантиришга асосланадиган индивидуаллик тамойили;

- шахс ҳаёти услубини жадаллаштириш, шахс мотивациявий муҳитида ўзгаришлар асосида ииндивидуал саломатлик билан фаол шуғулланишга имкон берадиган соғлиқни сақлаш ва санноген фикрлаш кўникмаларини эгаллаш тамойили;

- “шахс-муҳит” тизимида яхлит мавжудот сифатида инсонни кўриб чиқиш учун йўналтирувчи холизм тамойили;

- организмда сабаб-оқибат алоқаларини идрок қилиш билан боғланган ва бутун СТТ мотивациясини шакллантириш жараёнини ўз борлиғини танлаш сифатида кўришга имкон берувчи тамойили;

- организмда саломатлик механизмларини англаш ва мавжудлигини излашга ёрдам берувчи апперцепция тамойили;

- СТТ социалмаданий эталонларининг бутун соғлиқни сақлаш фаолиятига йўналтирилган ҳулқ-атвор моделини олдиндан билишга имкон берадиган антиципация тамойили;

- касалликлар хусусиятарини ҳисобга оладиган саломатлик эталонларини шакллантириш билан боғлиқ функционал мувофиқлик тамойили;

- этник дифференциацияси тамойили психофизиологик ва социал-психологик даражаларда инсон томонидан оғриқли кўринишларини тушунишда бош белги бўлиб ҳисобланадиган шарқий ва ғарбий саломатлик доктриналарига асосланади  .[1]

Мотивация – субъектни қандайдир мақсадларга нисбатан фаолиятга ташқи ёки ички ундаш, бундай ундашнинг фаолияти ва усулларига қизиқишнинг мавжудлиги. СТТ олиб бориш мотивлари бутун педагогик таъсир кўрсатишлар тизими таъсирида шаклланади, аввалом бор, бевосита таълим фаолияти жараёнида тарбияланади. СТТ га ижобий мотивацияни тарбиялаш таълим жараёнига ташкил қилишга ўқитиш мазмуни, ўқитувчи шахсига боғлиқ .[2]

Маълумки,соғлом турмуш тарзи тўғрисида асосий маълумотларни талабалар “ Валеология асослари” фанини ўқитиш жараёнида ўзлаштиради ва шу қатори соғлиқни сақлашга оид билимларни атрофлича ўрганилади

Юқорида айтилганлар контекстида педагогика олий таълим муассасалари  талабалари СТТ нинг шаклланган мотивацияси даражасини аниқлаш мақсадида биология йўналиши, мактабгача таълим йўналиши ва бошланғич таълим методикаси талабалари билан тадқиқотлар ўтказилган. Бўлажак педагоглардан анкеталар олишда уларни СТТ ни олиб боришга нима мажбур қилиши, СТТ мотивацияси тузилмаси, умумлашганлиги ва йўналганлиги, СТТ усулларига бўлган мотивациянинг йўналганлиги ҳамда СТТ мотивацияси қуввати ва унинг иккиламчилиги аниқланди.

Тадқиқотларнинг биринчи босқичида СТТ мотивациясининг бошланғич даражаси педагогик эскпериментнинг якунланишида олинган маълумотлар билан қиёсланган равишда аниқланди. Мазкур эксперимент давомида СТТнинг шаклланиши методологияси бўйича махсус машғулотларнинг ўтказилишини ўз ичига оладиган биз билан ишлаб чиқилган эксперимент дастури қўлланилди, интерфаол методлар, ўйинлардан фойдаланилди. 

Педагогик эксперимент давомида олинган маълумотларнинг қиёсий таҳлили соғлом турмуш тарзи мотивациясининг ривожланишида ҳақиқий позитив силжишларни аниқлаб берди.

Жумладан,талабаларнинг ўз ҳаёти фаолиятида кўпроқ соғлом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмларидан фойдаланиб,соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун ҳамда баркамол ривожланишига эҳтиёжлари амалга ошди.Шу билан бирга тажриба синов гуруҳидаги талабалар фикри бўйича касбий фаолиятида соғлом турмуш тарзини зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Соғлом турмуш тарзи муаммоси – одамзод  олдида турган энг муҳим муаммо – шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, меҳнат турмуш ва дам олиш соҳасида,  илмий жиҳатдан асосланган, ижтимоий – гигиеник фаоллиги кучайиб боришига ёрдам берадиган, ижтимоий-гигиеник жиҳатдан оқилона бўлган турмуш тарзини шакллантириш муаммосидир.

Маълумки  биз наслимизнинг келажаги – соғлом авлод учун курашар эканмиз ўз мақсадимизга эришиш учун миллатни соғлом турмуш тарзида яшашга ўргатишимиз керак бўлади. Соғлом авлод деганда, биз фақат жисмонан бақувват фарзандларни эмас, балки маънавий жиҳатдан ҳам бой ва соғлом авлодни назарда тутишимиз лозим. Зеро, маънавий соғлом бўлмасдан туриб, жисмонан соғлом бўлиш мумкин эмас. Ҳар иккала тушунча бир бирига мос ва бири иккинчисидан тақазо қилади. Ҳам жисмонан, ҳам маънавий  соғлом авлодга эга бўлган халқни эса синдириб бўлмайди. Биз жисмонан соғлом, юксак маънавятли ва ягона миллий ғоя асосида жипслашган миллатни шакллантиришни бош мақсад қилиб қўяр эканмиз уни соғлом турмуш тарзида яшашга  ўргатишимиз лозим.

















published at: Farg'ona,
published year: 2018 ,
post date: 2019 yil 22 fevral