Ilmiy maqolalar

ВИТАМИН С МИҚДОРИНИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДА ТУРЛИ ФАСЛЛАРДА АНИҚЛАШ





Маълумки, организмда детоксикация жараёни жигарда бориб, қатор ферментлар иштирок этади.  Масалан,  цитохром Р-450 ферменти мингга яқин фенолли бирикмаларни парчалайди.  Пестицид таъсириданцитохром  Р-450  активлиги кескин пасайганлигини,  ўсимлик антиоксиданти препарати қўлланилганда,  препарат ҳимоя эффектигаэгаэканлиги аниқланди. [1, 2, 3]. Шунинг учун организм пестицидлар билан заҳарланганда унда содир бўладиган ўзгаришларга қарши юқори ҳимоя хусусиятигаэгабўлган табиий антиоксидант препаратларни излаб топиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, антиоксидантлик хусусияти энг юқори бўлган витамин – С  витаминидир.  Витамин  С организмда қон айланиш фаолиятини яхшилайди, холестерин миқдорини нормаллаштиради [4,7].

Шу  муносабат билан биз антиоксидантлик хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларнинг баргларида баҳор, ёз, кузфаслларида витамин С нинг миқдори ва аскорбинат  оксидаза  ферментининг активлигини аниқлашни мақсад қилиб қўйдик.

Олинган натижаларимиз шуни кўрсатдики,  антиоксидант хусусиятларини намоён қилувчи ўсимликлар: шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларида турли фаслларда аскорбин кислотанинг миқдори ёзфаслида бошқафаслларга қараганда нисбатан юқори эканлиги аниқланди.    Яъни шотутнинг баргларида 140,8 мг%, шафтоли баргида 79,2 мг%, ёнғоқда 52,8 мг% ни ташкил этди (1-жадвал).

Натижаларга асосланиб шуни айтиш мумкинки,  турли фаслларда витамин  С миқдори ўзгарувчан бўлиб, шотут баргларида баҳорда 81,87 мг%, ёзда 140,8 мг%,  куздаэса 88 мг%  ташкил этди.

Аскорбинат оксидаза организмда L-аскорбин кислотани дегидро -L- аскорбат кислотага айланишини катализлайди. Аскорбат оксидаза кенг тарқалган фермент ҳисобланиб, кўплаб ўсимликлар таркибида топилган.

Аскорбат  оксидаза  таркибида мисс сақлайди;  ўсимликларнинг  онтогенез даврида унинг активлиги ўзгариб туради ваўсиш шароитига ҳам боғлиқдир.

Антиоксидант  хусусиятини намоён этувчи ўсимликларнинг баргларидан аскорбинат  оксидаза  ферментининг миқдори фасллар ўзгаришига боғлиқдир.

Шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларида ферментларнинг активлиги баҳор фаслида юқори бўлиб, кузда эса активлиги пасайиши кузатилади.

Шундай қилиб,  антиоксидант  хусусиятини намоён этувчи ўсимликларда,  яъни шотутнинг баргларида  витамин  С миқдори ва аскорбинатоксидазанинг фаоллиги юқори эканлигини аниқладик.

Жадвал 1

Антиоксидантлик хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларда турли фаслларда витамин с миқдри (мг%)

Ўсимлик номи

Витамин С (мг%)

Баҳор

Ёз

Куз

Шотут барги

81,87

140,8

88

Шафтоли барги

48,12

79,2

66

Ёнғоқ барги

61,8

52,8

35,2

 

Фойдаланилган адабиётлар

1.  Н. Т. Алимбабаева, Р. А. Халитова, П. Мирҳамидова и др. Действие каратэ  на  перекисное  окисление  липидов  митохондриях  и  микросомах печени крыс. Узбекиский биологический журнал, 2005, N6, стр 34 - 36

2.  П.  Мирҳамидова  и  др.  Изучение  влияния  остаточного  количество пиретроида каратэ в печени на активность мембран связанных ферментов. ЎзМУ хабарлари, 2011,N3, стр 93 - 96

3.  Л.  Сейдалиева,  П.  Мирҳамидова.  Изучение  Действия  пестицида каратэ на активност МОС печени эмбрионов крыс. ЎзМУ хабарлари, 2013, N4, стр 172 – 174.

4.  А.  Зикиряев,  П.  Мирҳамидова.Ўсимликлар  биёкимёсидан машғулотлар. Т. Меҳнат 2001 й., 110б.

5. В. К. Синтетические пиретроиды: механизм нейтротоксического действия, поиск  средств  лечения  острых  отравлений.  Современные  проблемы токсикология. 2000. N3. Стр 21 – 25. 

6.  www.antioxidant-of-food.com 


published at: Тошкент 2019,
published year: 0 ,
post date: 2019 yil 4 aprel