Ilmiy maqolalar

протеаза ферменти фаоллигини унаётган чигит алеёрон доначаларида аниқлаш





Қишлоқ хўжалигида кенг кўламда пестицидларнинг қўлланилиши атроф-муҳитга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Турли хил йўллар билан одам ва ҳайвон организмига тушган пестицидлар тўқималарга таъсир кўрсатиб, турли хил касалликларга олиб келади. Антиоксидант моддаларнинг кичик миқдори эркин радикаллар ҳосил бўлишини камайтиради, коррекциялашда юқори ҳимоя эффектига эга ва заҳарли бўлмаган, тайёрланиши осон ва арзон антиоксидантларни излаш ва ишлатиш усулларини ишлаб чиқариш ҳозирги замон талабидир. Олиб борилган бир қатор тадқиқотларимизда ўсимлик антиоксидант препарати қўлланилганда, препарат ҳимоя эффектига эга эканлиги аниқланди [1,2]. Шу муносабат билан антиоксидант хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларнинг баргларида баҳор, ёз, куз фаслларида шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларидаги пероксидаза ферментининг активлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга[1]. 

Пероксидаза антиоксидант фермент ҳисобланиб, оксидланиш жараёнида ҳосил бўлган заҳарли модда водород пероксидини парчалаб, унинг йиғилишига йўл қўймайди, унинг парчаланишини катализлашда ферментнинг активлиги муҳим аҳамиятга эга.

Пероксидаза ферменти ўсимликлар ва ҳайвонлар организмида кенг тарқалган. Фермент тузилишига кўра гем сақловчи гликопротеинлардан иборат бўлиб, полипептид занжирини, гем ва углеводларни сақлайди. Пероксидаза ферменти ўсимлик организмида ҳужайра деворининг лигнифлексациясида  иштирок этади, шунингдек этилен биосинтезида, ауксин миқдорини бошқаришда, ўсимлик тўқималарининг патоген микроорганизмлар таъсирида  инфекцион зарарланишидан ҳимоя қилишида муҳим аҳамиятга эга [4,5,6].

Пероксида ферменти ўсимлик организмида ноқулай ташқи муҳит омиллари таъсирига сезувчан бўлиб, ўз активлигини ўзгартиради[3].

Шу муносабат билан антиоксидант хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларнинг баргларида баҳор, ёз, куз фаслларида шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларидаги пероксидаза ферментининг активлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга.

Олинган натижаларимиз шуни кўрсатадики, антиоксидантлик хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларда, яъни шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларида турли фаслларда пероксидаза ферментининг активлиги ўзгарувчан эканлиги аниқланди.

Шотут ўсимли  баргаларида ферментнинг энг юқори активлиги ёз фаслида кузатилиб, 16 (мкмоль/мин г тўқимани)ни ташил этди.

Шафтолининг баргларида ҳам пероксидаза ферментининг энг юқори активлиги ёз фаслида кузатилди, яъни 10,8 (мкмоль/мин г тўқима)ни, баҳор фаслида 6,25 (мкмоль/мин г тўқима), кузда эса унинг активлиги 9,15 (мкмоль/мин г тўқима)ни ташкил этди.

Ёнғоқ ўсимлиги баргаларида ҳам пероксида ферментининг активлиги йилнинг турли фаслларида ўзгарувчан эканлиги аниқланди. Пероксидазанинг энг юқори активлиги баҳор, куз фаслларига қараганда ёз фаслида кузатилиб, унинг активлиги 12,27 (мкмоль/мин г тўқима)ни ташкил этди.

Шундай қилиб, антиоксидантлик хусусиятини намоён қилувчи ўсимликларда, яъни шотут, шафтоли, ёнғоқнинг баргларида турли фаслларда пероксида активлиги ўзгарувчан эканлиги ва шотут баргларида турли фаслларда пероксидаза ферментининг активлиги бошқа ўсимликларга қараганда юқори эканлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.     Мирхамидова П., Алимбабаева Н.Т., Сейдалиева Л. Изучение активности остаточного количества пиретроида карате в печени на активность мембраносвязанных ферментов. Вестник НУУз №3, 2011.

2.     Мирхамидова П., Сейдалиева Л., Исабекова М. Некоторые механизмы повреждающего действия пестицидов на печень крыс и поиск их коррекции. Тошкент Давлат педагогика университети илмий ахборотлари журнали №1(2), 2015

3.     Рогожин В.В. Практикум по биологической химии. Санкт –Петербург. “Лань”, 2006

4.     www. ayzdorov.ru

5.     www. aoropospage.ru

6.     www. antioxidant-of-food

MK-546-Сборник.pdf

published at: Инновационное развитие современной науки проблемы, закономерности, перспективы сборник статей XI Международной научно-практической конференции, Состоявшейся 10 мая 2019 г. в г. Пенза Пенза МЦНС «НАУКА и просвещение» 2019,
published year: 2019 ,
post date: 2019 yil 4 aprel