Ilmiy maqolalar

Йилнинг турли фаслларида антиоксидант хусусиятини намоён қилувчи баъзи бир мевали дарахтларнинг баргларида умумий антиоксидантлар миқдорини аниқлаш




Турли мевали дарахтларнинг; шотут, шафтопи, олча, ток, ёнғоқнинг баргларида турли фаслларда умумии антиоксидантлар миқдори аниқланди. Олинган натижалар шуни курсатдики, баҳор фаслига қараганда умумий антиоксидантларнинг энг юқори концентрацияси ёз фаслида ёнғоқ, шафтолининг баргларида аниқланди. Ёнғоқ баргларида унинг миқдори 9.105 ± 0.05 мг/г, шафтолининг баргларида 9.082-0.075 мг/г ни ташкил қилди.


Антиоксидантларнинг ўсимлик ва ҳайвон организмидаги биологик аҳамияти каттадир. Антиоксидантлар липидларнинг перекисли оксидланишини ингибирлайди ва эркин радикалларни ҳосил бўлишини олдини олади ҳамда қаришини секинлаштиради.

Эркин радикаллар сурункали стресс натижасида  ва атроф-муҳитдаги радиоактив, турли кимёвий моддаларнинг организмда йиғилиши натижасида ҳам вужудга келади (1,2).  Шунинг учун ҳар кунлик озуқа рациони табиий антиоксидантлар билан таъминланган бўлиши керак.

Табиий антиоксидантларга аскорбин кислота, лимон кислота, полифеноллар, флаваноидлар, каротиноидлар, цистеин, флаваноидлар, токофероллар, витамин А,Е ва β-каротин, селен, рух, биофлаваноидлар, витаминсимон моддалар, сариқ-қизил рангли сабзавот ва мевалар, лимон, апельсин, сабзи, томат ва бошқалар киради(8,6).

Маълумки, атроф-муҳит омилларининг негатив таъсири ҳамда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган пестицидлар аҳоли саломатлигига катта зиён етказмоқда. Инсон организми қолдиқ пестицидларни озуқа занжири орқали қабул қилади. Улар аста-секин турли органларда, айниқса, жигарда йиғила бошлайди. Натижада  ҳужайраларда моддалар алмашинуви ўзгаради, турли эркин радикалларнинг изчил  равишда ҳосил бўлиши кузатилади. Бизнинг кафедрамиз ходимлари кўп йиллар давомида каратэ пестицидининг каламуш жигарига таъсирини ва уларни коррекциялаш усулларини ўрганиб келмоқдалар (1,3). Коррекциялашда ўсимлик антиоксиданти қўлланилган. Ишимизнинг асосий мақсади, арзон, олиниши қулай бўлган табиий антиоксидантларни излашдан иборат.

Тадқиқот объекти: ёнғоқ барги, ёнғоқ меваси, шотут барги, шафтоли барги, анжир барги, ток барги, ток новдаси, олча меваси. Тадқиқотларни турли фаслларда олиб бордик. Илмий тадқиқотларимизнинг асосий мақсади мевали дарахтларнинг баргларида умумий антиоксидантларнинг миқдорини аниқлашдан иборат. Шунинг учун биз ўсимлик антиоксидант  фактори таркибидаги умумий антиоксидантлар миқдорини Рогожин методи билан аниқладик(5). Метод антиоксидантларни темир-III-хлориднинг оксидланишига асосланган. Бу жараёнда темир-III-хлорид то темир-II-хлоридгача қайтарилади, унинг миқдори о-фенантролин қўшилиши билан ҳосил бўлган рангнинг интенсивлиги билан аниқланади. Коррекциялашда 3 хил мевали дарахатларнинг, яъни шотут, шафтоли, ёнғоқнинг барглари экстракция қилиниб, олинган  ўсимлик антиоксидант фактори қўлланилган (ЎАФ) ва ижобий натижалар олинган.

Шунинг учун бир қатор мевали дарахтларда умуий антиоксидантлар миқдорини аниқладик.  Олинган натижалар қуйидаги 1–жадвалда келтирилган.

Жадвал-1

Турли фаслларда мевали дарахтларда умумий антиоксидантлар миқдори(мг/г)

Ўсимлик номи

Баҳор

Ёз

Куз

1

Ёнғоқ барги

3.61±0.07

9.105±0.05

5.7±0.07

2

Ёнғоқ меваси

3.15±0.125

5.801±0.032

-

3

Шотут барги

4.65±0.55

2.693±0.29

0.233±0.07

4

Шафтоли барги

3.3125±0.113

9.082±0.075

5.7±0.22

5

Анжир барги

2.735±0.167

4.234±0.045

1.725±0.025

6

Ток барги

4.192±0.239

6.85±0.11

0.83±0.5

7

Ток новдаси

3.8±0.483

7.068±0.108

0.403±0.097

8

Ток гажаги

2.065±0.25

4.168±0.009

-

9

Олча барги

3.65±0.433

6.63±0.341

0.94±0.195

10

Олча новдаси

2.275±0.175

4.632±0.109

0.601±0.273

11

Олча меваси

2.45±0.05

3.08±0.079

-

 

Олинган натижалар шуни кўрсатдики, баҳор, куз фаслига қараганда умуий антиоксидантларнинг энг юқори концентрация ёз фаслида ёнғоқни, шафтолининг баргларида аниқланиб, ёнғоқ баргларида унинг миқдори 9.105±0.05 мг/г, шафтолининг баргларида 9.082±0.075 мг/г ни ташкил қилди.  Умумий антиоксидантларнинг энг юқори миқдори ёз фаслида ёнғоқнинг баргларида  аниқланди, яъни 9.105±0.05 мг/г ни ташкил қилди. Баҳор фаслида 3.61±0.07 мг/г, куз фаслида 5.7±0.07 мг/г га тенг бўлди. Ёнғоқнинг мевасида умумий антиоксидантларнинг миқдори ёз фаслида баргига қараганда нисбатан камроқ миқдорда бўлиб, 5.801±0.032 мг/г ни ташкил қилди, баҳор фаслида 3.16±0.125 мг/г эканлиги аниқланди (1-жадвал). Ёнғоқ баргларида хинонлар, флавоноидлар, витаминлар В ва С (4-5%), каротин 12 мг%, турли ксантинлар ва эфир мойлари мавжуд (4,6). Шотут баргидан тайёрланган экстрактда умумий антиоксидантлар миқдорининг энг юқори концентрацияси баҳор фаслида бўлиб, 4.65±0.55 мг/г ни, ёз фаслида 2.693±0.29 мг/г ни ташкил қилди, кузда эса унинг миқдорининг камайганлигини кузатдик, яъни 0.233±0.07 мг/г га тенг бўлди. Шотутнинг қайнатмаси қандли диабет, тери касалликларини даволашда қўлланилган (4,6).

Ток ўсимлигининг барги, новдаси, гажаги экстрактларида умумий антиоксидантлар текширилганда, ток новдасида энг юқори миқдори ёз фаслида бўлиб, 7.068±0.108 мг/г ни ташкил этди. Баҳор фаслида токнинг баргида новдаси ва гажагига қараганда антиоксидантлар анча юқори бўлиб, 4.192±0.239 мг/г тенг бўлди (1.1-расм) .

1.1-расм. Ток ўсимлигидаги турли фаслларда умумий антиоксидантлар миқдори

Ток баргларида 2% қанд, витамин С, шунинингдек, каротин инозити, кверцетин, бетаин, протокатехинат кислота бор. Ўрта Осиё халқ табобатида ёш ток барглари ва новдаларидан гипертония касаллиги ва қандли диабетни даволаш учун фойдаланилади(4,6).

Ток ўсимлигидаги умумий антиоксидантлар миқдори  унинг новдасида ёз фаслида юқори бўлиб, 7.068±0.108 мг/г ни ташкил этди, баргида эса 6.86±0.11 мг/г га тенг бўлди.

Олча дарахтида умумий антиоксидантлар юқори концентрацияси ёз фаслида баргларида 6.63±0.341 мг/г ни ташкил этди. Новдасида 4.632±0.109мг/г,  мевасида 3.08±0.079мг/г га тенг бўлди (1.2-расм).

1.2-расм. Олча ўсимлигидаги турли фаслларда умумий нтиоксидантлар миқдори

Олчанинг янги барглари қайнатмаси гепатитни даволашда бир қадар наф беради. Олча мева барглари ва новдаларидан тайёрланган қайнатмаси яллиғланишга, ревматизмга қарши ва қон тўхтатувчи  хусусиятга эгадир (4,6).

Шундай қилиб, турли мевали ўсимликлар баргларида умумий антиоксидантларнинг энг юқори миқдори ёз фаслида ёнғоқ ва шафтолининг баргларида аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.     Алимбабаева Н.Т., Халитова Р.А., Мирхамидова П и др. Действие каратэ на перекисное окисление липидов в митохондриях и микросомах печени крыс// Узб.Биол.Журн. – Ташкент, 2005 № 6. Стр 34-36.

2.     Menshikova E.B., Zankin V.Z., Zentov N.K., Bondar and others. Oxidizer stress. Prooxidants and antioxidants// - M.: Firm “Word” -2006. p 556.

3.     Мирхамидова П., Алимбабаева Н., Исабекова М.А. и др. Изучения влияния остаточного количества пиретроида каратэ в печени на активность мембран связанных ферментов// Вестник УзМУ. – Ташкент, 2011. № 3, стр 93-96.

4.     Мухторов Муҳаммад. 1000 дардга 1000 даво. Қарши. “Насаф” нашриёти 2009 й. 27 б

5.     Rogoshin V.V. Practicum on biological chemistry// Sankt-Peterburg-Moscow-Krasnodar, -2006. p 254.

6.     Ибрагимов А.Я. Шифобахш неъматлар. Тошкент. 2016. 404 б.

7.     Сайдалиева Л., Мирхамидова П., Алимбабаева Н.Т и др. Изучение действия пестицида каратэ на активность МОС печени эмбрионов крыс// Вестник УзМУ. – Ташкент, 2013. №4, стр 172-174.

8.     Холматов Х.Х., Ахмедов Ў.А. Фармакогнозия. Тошкент. Ибн Сино нашриёти. 2005. 622 б.

Uzmu xabarlari maqola.pdf

published at: Тошкент ЎзМУ хабарлари,
published year: 2018 ,
post date: 2019 yil 12 iyun