Ilmiy maqolalar

Mythimna L-album. L-oq chiziqli tullamning biologik va ekologik xususiyatlari





Mythimna L- album L. - ОҚ ЧИЗИҚЛИ ТУНЛАМНИНГ БИОЛОГИК ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Хонназарова М.Т., Субанова Б.Қ. *30

РЕЗЮМЕ

Ушбу мақолада оқ чизиқли тунлам капалагининг биологик ва экологик хусусиятлари хақидаги маълумотлар келтирилган. Оқ чизиқли тунлам Тошкент вилояти шароитида иккита тўлиқ авлодда ривожланиши ва учинчи авлодининг вояга етган қурт босқичида қишлаши мумкин. Оқ чизиқли тунламни 1 та авлоди 65-70 кунда ривожланиши мумкин. Улар қишлоқ хўжалик экинларидан ғўза, беда, макажўхори, арпа, буғдой каби ўсимликларга зарар етказади. Бу тунлам хам қишлоқ хўжалик зараркунандаси хисобланади.

Калит сўзлар: Тунлам, личинка, тухум, имаго, капалак, атроф – муҳит, биология, экология.

Мавзунинг долзарблиги: Қишлоқ хўжалик зараркунандалари орасида тунламлар - Noctuidae оиласи асосий ўринни эгаллайди. Уларга қарши турли чора тадбирлар кўрилишига қарамай тунламлар айрим йиллари қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етказади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки ҳамма тунламлар ҳам зараркунанда эмас. Улар орасида Қизил китобга киритилганлари ҳам бор. Масалан, Charidea delphini L., Cаtocala fraxini L.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Охирги йилларда ўсимликларни зараркунандалардан химоя қилишда янги усулларни излашга катта аҳамият берилмокда. Бу усуллар инсектицидларни қўллашни камайтиришга ёки ўзини оқламаган усуллардан воз кечишга ёрдам бериши керак. Бу ўринда фитофаг ҳашарот ва озиқа ўсимлиги орасидаги муносабатларни ўрганиш ҳозирги кундаги изланишларни долзарб масалалариданлир. Шунинг учун ўсимликларни ўрганишдаги стратегияни қайта кўриб чиқиш лозимдир.

Тадқиқот ишининг натижаси. Тунламлар оиласига кирувчи ҳашаротлар ҳар хил иқлим шароитларида яшашга мослашган ва уларнинг ҳаммаси фитофаг ҳисобланади, яъни ўсимликларнинг барги, илдизи, пояси ва меваси билан озиқланади. Табиийки, улар яшаш шароитига қараб, ташқи тузилиши, биологик ва экологик хоссалари билан бир-биридан кескин фарқ қилади.

Барча тунламлар оиласи асосан икки экологик гуруҳга бўлинади. Бу ўсимликларнинг тупрокдаги қисми, яъни илдизлари билан озиқланувчи турлар гуруҳи ва тупроқ юзасидаги қисмлари билан озиқланувчи турлар гуруҳи. Тунлам капалак деб аталишига сабаб, бу капалаклар асосан қоронғу туша бошлаганидан то тонг отгунча, яъни асосан кечқурун ва тунда актив ҳаёт кечиради. Тунламларнинг вояга етган даври, яъни капалакларнинг учиш муддатлари, атроф - муҳит омиллларига боғлиқдир. Уларнинг орасида айниқса ҳарорат (t0 С) ва куннинг узун - қисқа бўлишлиги жуда муҳимдир.

Тунламларнинг активлиги ҳар бир турда маълум бир хароратда содир бўлади. Эрта бахорги турлар харорат + 10 - 120 С бўлганда уча бошлайди, иссиқсевар турлар эса фақат харорат + 200 С дан ошганда активлашади.

Тошкент шаҳрида иссиқ кунлар эрта бахордан кеч кузгача давом этади, шунинг учун кўпчилик тунламлар полициклик бўлиб, икки ва ундан ортиқ авлодда ривожланади. Бир авлодда ривожланувчи турлар эса ёзги чиллада диапауза даврини кечиради.

Тунламлар фенологияси озиқа ўсимлигига ҳам юқори даражада боғлиқдир. Эрта бахорги турларининг қуртлари асосан эфемер ва ёввойи ўтлар билан озиқланади. Кўпроқ активлашганлари эса айниқса қишлоқ хўжалик экинлари билан озиқланиши мумкин.

Илмий тадқиқотларимиз натижасида Тошкент шахри территориясида 18 турга мансуб тунлам капалаклари учрашлиги аниқланди. Улар қуйидаги Noctuinae, Hadeniae, Plusinae, Jaspidinae ва Helothinae кенжа оилаларга мансубдир. Уларга қатор мутахассислар (Кожанчиков, 1937; Щеткин,1965; Мержеевская, 1967; Сухарева, 1970; Шек, 1975 ва бошқалар) томонидан қабул қилинган систематика бўйича биологияси, озуқа ўсимлиги ва тарқалиши бўйича қисқача маълумотлар берилади.[4]

Оқ чизиқли тунламнинг қурти, ҳаммахўр яъни полифаг ҳисобланади. Улар қишлоқ хўжалик экинларидан ғўза, беда, макажўхори, арпа, буғдой каби ўсимликларга зарар етказади.

Оқ чизиқли тунлам - Mythimna 1-album L. тунламлар оиласининг (Noctuidae) Hadeninae кенжа оиласига мансубдир. Бизнинг кузатувларимизга асосан капалакнинг катталиги қанотларини ёзганда 30-35 мм. дир. Олдинги қанотлари кулранг бўлиб, кўндаланг чизиқлари ва доғлари кўринмайди. Олдинги қанотининг ўртасида 1 - харфи кўринишида оқ рангдаги чизиқча бўлади. Орқа қанотлари кулранг тусда бўлади. Капалаги май ойининг бошидан сентябр ойининг охиригача бўлган даврда учади. Европа, Шимолий Африка, Туркия, Эрон, Олтой, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда кенг тарқалган.

Тошкент вилояти шароитида ўрта ва катта ёшдаги қуртлари ўсимлик қолдиқлари остида қишлайди. Апрел ойининг бошларида қуртлари қишлашдан чиқади ва ўт ўсимликлари билан озиқлана бошлайди. Худди шу даврда ғўза, маккажўхори, беда ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини баргини еб жуда катта зарар етказади. Капалаги ўсимликларнинг баргини остки ва устки қисмларига битта - битталаб тухум қўяди.

Оқ чизиқли тунлам Тошкент вилояти шароитида 2 та тўлиқ авлод бериши ва учинчи авлодининг қурт босқичида қишлаши кузатилди. (3-жадвал). Биринчи авлодининг капалаклари май ойининг бошларидан

* Хонназарова М.Т. – ТДПУ ўқитувчиси.

Субанова Б.Қ. – БЎМ йўналиши талабаси.

ЎзМУ хабарлари - 141 - Биология

учишни бошлайди. Бу вақтда улар эрта гулловчи ўсимликларнинг гул нектари ва ширалари билан озиқланадилар. Биринчи авлодининг капалаклари 15 - 17 кун яшайди. Тухуми 12 - 14 кун, қурти 25 - 28 кун ва ғумбаги 15 кунгача ривожланади.(1 – жадвал).

Иккинчи авлодининг капалаклари июл ойининг бошларидан 17 - 18 кун учади. Тухуми 7 - 10 кун ривожланади. Бу авлоднинг қуртларини 30 -35 кунгача ривожланишини кузатдик. Бизнинг фикримизча кўп вақтда ривожланишига сабаб ҳавонинг иссиқлиги ва намликнинг камлиги сабаб деб ўйлаймиз. Ғумбагининг ривожланиши биринчи авлодникидек 15 кун давом этади.[2]

Учинчи авлодининг капалаги сентябр ойининг биринчи беш кунлигидан октябр ойининг бошигача учади. Учинчи авлодининг ривожланиши сентябр ойининг охиридан октябр ойининг охиригача ва ноябр ойида ўрта, ҳамда катта ёшдаги қуртлари қишлайди.

1 – расм. Оқ чизиқли тунлам - Mythimna 1-album L.

Оқ чизиқли тунлам хаёт циклидаги муҳим ва характерли хусусиятларидан бири, бу имаго босқичида ёзги диапауза ҳолатига ўтишидир. Учиш вақти жанубий Тожикистонда майнинг ўртасидан июннинг боши ва ўртасида кузатилади, Самарқандда июннинг 1-декадасидан то июлнинг ўртасигача, Озарбайжонда июннинг охиридан июлнинг охригача давом этади. Бу давр капалакларнинг баъзи бир ўсимликлар билан озиқланганда ва серпуштлиги вақтида бўлади. Шу вақтда капалаклар диапауза холатига ўтади, бу холат Ўрта Осиёда, Қозоғистонда августнинг охиригача, Озарбайжонда сентябрнинг бошигача давом этади, бундан кейин учишининг 2 - даври бошланади, бу давр кузгача давом этади. Шу вақтда капалакларнинг жуфтлашиши ва тухум қўйиши амалга ошади. Ёввойи тунламда бу учиш даврининг бузилиши баъзан 2 - авлод беришни мустаҳкамлайди. Бу тунлам одатда ҳамма ерда 1та авлод беради. Урғочилари диапауза холатидан чиқиб, 10 - 20 кун ўтгач, тухум қўяди. Самарқандда диапауза холати 20 августда тугайди. Сентябрнинг иккинчи ярмидан тухум қўяди. Тухумларнинг мақсимал сони 738 тани ташқил этади. С.В. Алиевнинг маълумотларига кўра лаборатория шароитида харорат + 20,5 - 21 0С да 1та урғочи капалак 528 дан 634 тагача тухум қўйган. Бу тунламнинг қуртлари тухум ичида қишлайди. Қуртлари тухум пўстини мартнинг охири ёки апрелда ташлайди. Қуртлари тупроқда яшайди. Улар 6 ёшгача бўлиб, 35 - 45 кун ичида ривожланади.[3]

Тупроқнинг 6 - 15 см чуқурлигида ғумбакка айланади. Нимфа холати 5 - 8 кун, ғумбаклик даври 20 - 35 кун давом этади. Тожикистонда 2 хафтадан ошмайди. Қуртлари 50 га яқин ўсимликлар билан озиқланади, уларнинг кўпчилиги маданийдир. Улар биринчи навбатда маданий ўсимликлар орасидаги бегона ўтлар билан озиқланади. Хуш кўриб ейдиган ўсимликлари печак, зубтурум, семизўт, олабута, шўра ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларидан: маккажўхори, беда, ғўза, кунгабоқар, тамаки, қанд лавлаги, карам, бодринг, тарвуз, қовун, қовоқ, арпа, буғдой, кўкнори, зиғирни, ток новдасининг ёки ўсимликларнинг қуртаги, баргини зарарлайди. Қуртлари кечқурун озиқланади. Купинча катта ёшдагилари (IV - VI) зарар етказади. Улар кўчатларни, майсаларни кемиради, донлар билан озиқланади, барглар бандини кемирадилар, баъзан ўсимликлар қолдиқларини тупроқ ичига олиб кетадилар. Қуртлари кундузи тупроқда зарар етган ўсимликлар яқинида бўлишади [3]. АДАБИЁТЛАР

1. Алимжонов Р.А. Насекомые, повреждающие бобовые культурь. – Ташкент, Фан , 1968. –C. 92 - 97.

2. Бекмуродов С.Б. Подгрызаюшие совки как вредители сельскохозяйственных культур и меры борьбы с ними в условиях Самаркандской области. Автореф. дисс. канд. биол. наук. - Самарканд, 1963. –С.20

3. Муминов A.M. Борьба с озимой совкой в юге орошаемого земледелия Узбекистана и меры борьбы с ней. - Ташкент, Фан, 1981. –С.175

4. Поспелов С.М. Совки как вредители сельскохозяйственных культур. - Москва. 1989. –С.112

РЕЗЮМЕ В этой статье показаны биологические и экологические особенности жизненного цикла белого линейного совки. Белая линия способна выжить в Ташкентской области в два полноценных периода и на третьем этапе развития полыни. Белые линии туннеля может развиваться через 1 - 65-70 дней. Они повреждают сельскохозяйственные культуры, такие как хлопок, пшеница, кукуруза, ячмень, пшеница. эти бабочки являются сельскохозяйственными вредителями. Ключевые слова: совки, личинки, яйцо, имаго, бабочка, окружающая среда, биология, экология

RESUME This article shows the biological and ecological features of the life cycle of the white linear tunnel. The white line is able to survive in the Tashkent region in two full-fledged periods and at the third stage of the growing wormwood stage. White line tunnel can develop in 1 to 65-70 days. They damage agricultural crops such as cotton, wheat, corn, barley, wheat. This butterfly is also an agricultural pest. Key words: Tunisia, larvae, egg, imago, butterfly, environment, biology, ecology.


published at: ЎзМУ ХАБАРЛАРИ ВЕСТНИК НУУз ACTA NUUz МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ ЖУРНАЛ 1997 ЙИЛДАН ЧИҚА БОШЛАГАН 2018 32 Табиий фанлар Бош муҳаррир: А.Р. МАРАХИМОВ  т.ф.д., профессор. Б,
published year: 0 ,
post date: 2019 yil 13 iyun