Devonxona

 lkj o;j;klj ;lkjnlo

TDPU devonxonasi universitetning mustaqil tarkibiy qismi hisoblanib, bevosita universitet rektoriga bо‘ysunadi; Devonxona о‘z faoliyatida О‘zbekiston Respublikasi Vazirlar mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari tо‘g‘risida”gi 12-son qarori va О‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 7 maydagi “Javlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi tо‘g‘risidagi Namunaviy nizomni tasdiqlash haqida”gi 341-son Qarori hamda Universitet Ustaviga va boshqa meyoriy-huquqiy hujjatlarga, universitet rektori buyruqlariga, kо‘rsatmalariga, yо‘riqnomalariga hamda mazkur Nizomga amal qiladi;
Universitet negizida «Devonxona» hamda «Arxiv» bо‘limlari faoliyat kо‘rsatadi;
Devonxona о‘z faoliyatini oliy va о‘rta maxsus ta’lim vazirligi devonxonasining yо‘nalishlari dasturi asosida olib boradi;
Mazkur Nizom tasdiqlangan kundan boshlab kuchga kiradi;
Mazkur Nizom yagona, tashkiliy-uslubiy asosda universitet devonxonasining faoliyatini yoritib beruvchi asosiy meyor va tamoyillarni belgilaydi;
Bо‘lim о‘z nomi yozilgan muhrga ega.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ





“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Низомий номидаги ТДПУ ректори
__________________Ш.С.Шарипов

“_____”_______________ 2018 йил






ДЕВОНХОНА ТЎҒРИСИДА

Н И З О М













Тошкент 2018 й.



Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети девонхона бўлимининг
Н И З О М И
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР:

1.1. ТДПУ (бундан кейин “Университет”) девонхонаси университетнинг мустақил таркибий қисми ҳисобланиб, бевосита университет ректорига бўйсунади;
1.2. Девонхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Жавлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон Қарори ҳамда Университет Уставига ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, университет ректори буйруқларига, кўрсатмаларига, йўриқномаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади;
1.3. Университет негизида «Девонхона» ҳамда «Архив» бўлимлари фаолият кўрсатади;
1.4. Девонхона ўз фаолиятини олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги девонхонасининг йўналишлари дастури асосида олиб боради;
1.5. Мазкур Низом тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради;
1.6. Мазкур Низом ягона, ташкилий-услубий асосда университет девонхонасининг фаолиятини ёритиб берувчи асосий меъёр ва тамойилларни белгилайди;
1.7. Бўлим ўз номи ёзилган муҳрга эга.

2. ДЕВОНХОНА БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:

2.1. Девонхона бўлими мустақил бўлим бўлиб, бевосита ректорга буйсунади;
2.2. Девонхона ўз фаолиятини университетнинг иш юритиш тартиби ҳамда мазкур Низомга биноан амалга оширади.

3. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ
ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:

3.1.Университетга келган Ҳукумат қарорлари, вазирлик Ҳайъат қарори, буйруғи (шунингдек, электрон почта яъни порталдан олинган), топшириқларни ва бошқа директив органлардан юборилган ҳужжатларни ҳисобга олиш, ижро муддати ректор томонидан белгиланиб, уни ижроси таъминлангунга қадар назорат этиш, мазкур масалалар бўйича, белгиланган тартибда ҳар чоракда ва йил якунлари бўйича тегишли маълумотномалар тайёрлайди ҳамда раҳбариятга маълумот бериб боради;
3.2. Университет ректоридан чиқувчи умумий буйруқ, хатлар ва бошқа расмий ҳужжатларни электрон ҳужжат алмашиш тизими орқали тегишли факультет, бўлимларга ўз вақтида етказиш мақсадида улар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади ва юборилишини таъминлайди;
3.3. Университетнинг “У” умумий буйруқлари ҳамда юқори ва турли ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни ижросини бўлим, шунингдек факультетлар томонидан бажарилишини “Мониторинг ва ички назорат” бўлими билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб боради;
3.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумотларни белгиланган муддатларда ОЎМТВ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимига тақдим этиб боради;
3.5. Календарь йили якунида университет раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан олиб борилган ишлар аҳволи тўғрисидаги маълумотни ректор ҳузуридаги йиғилишга тақдим этади.

4. БЎЛИМ ЎЗ ЗИММАСИГА ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:

4.1. Университетнинг факультет ва бўлимларидан белгиланган тартибда, зарур бўлган маьлумотларни талаб қилиб олади;
4.2. Факультет ва бўлимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонунчилиги бўйича меъёрий ҳуқуқий хужжатларга зид равишда тайёрланган буйруқлари, йўриқномаларини бекор қилиш бўйича раҳбариятга ўз таклифини киритади;
4.3. Факультет ва бўлимлар томонидан такдим қилинган маьлумотнома (справка-объективка) ҳамда тегишли келишувдан ўтадиган барча расмий хужжатларни амалдаги меъёрий хужжатларига мос келмаган ҳолларда, талаб даражасида тайёрлаш учун қайтаради.

5. ДЕВОНХОНА БЎЛИМИНИНГ ТАРКИБИЙ
ТУЗИЛМАСИ:

5.1. Университет девонхонасининг мансаб жадвали-бўлим мудири, иш юритувчи, чопар (курьер)лардан иборат;
5.2. Девонхона мансаблари таркиби талабалар сонига биноан олий таълим муассасасига ажратилаётган маблағ ва иш ҳақининг умумий фонди чегарасида белгиланади;
5.3 Девонхона мудири ректор томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

6. ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ ТАҚСИМОТИ:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда шулар асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президент фармонлари, шунингдек университет ректорининг 2018 йил 10 январдаги “Университет “Тармоқ тариф-малака маълумотномаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 18-У-сонли буйруғи ҳамда мазкур бўлим Низоми талабларидан келиб чиқиб, Девонхона бўлимининг ходимлари ўртасида лавозим вазифалари қуйидагича тақсимланди:
Девонхона мудири
• Университетга келувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олиш, ўз вақтида қайд этилиши ва ижрочиларга топширилишини ташкил этиш;
• Университетдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш;
• Ректор номига келувчи хужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топшириш;
• Ректор кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юбориш;
• Ректор (проректор) имзоси билан юбориладиган ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш;
• Кирувчи хат-хабарларни, университет реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб бориш;
• Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўйиш;
• Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштириш;
Билиши керак:
Иш юритишни ташкил этишни, йиғма жилдлар рўйхат тартиби, ҳолатини, доимий ва вақтинча сақланадиган йиғма жилдларнинг рўйхатларини, йиғма жилдларни архивга топшириш муддатлари ва тартибини билиши, девонхона фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, университет ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, университет йиллик ва истиқболли режаларини билиш.
Малака талаблари:
• Университетларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида рахбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
• Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, университет стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
• Олий маълумотга эга бўлиши зарур;
• Йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р Лавозим номи ММСК бўйича код Ходимлар тоифаси Маълумотининг энг паст даражаси ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМУ бўйича коди
791 Девонхона мудири 1239 Б Олий маълумот 5510100, 5510300, 5510700, 5410600,5А231700,5231700,
5230200, 5А230201,5230100, 5311500,5А230103,5120600,
5120300, 5231100,5330200, 5210200,5111600,5111000,
5310100, 5310200,5310300, 5310400,5310500,5310600,
5310700, 5310800,5310900, 5311000

Иш юритувчи
• Девонхона номенклатураси бўйича ҳужжатлар юритилишини таъминлаш;
• Университетнинг умумий буйруқлари, хизмат хатлари ва шу каби ҳужжатларни тайёрлаш, белгиланган тартибда расмийлаштириш ва тегишли ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;
• Девонхонага мурожаат қилган фуқаролар ҳақида махсус китоб юритиш;
• Девонхонага келган ҳужжатлар қайд этилишини ташкил этиш;
• Университетнинг бошқа бўлинмаларидан олинган топшириқ ва ҳужжатларни раҳбарга ўз вақтида етказиш;
• Телефонограмма, модемограммаларни қабул қилиш ва жўнатиш;
• Университетга кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни расмийлаштириш;
• Девонхонанинг санитария-гигиена қоидасига риоя этиш ва тозалигини сақлаш.
Билиши керак:
• Иш юритишга оид низомлар ва йўриқномаларни ички меҳнат тартиби қоидаларини, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрларини билиши.
Малака талаблари:
• Компьютерда ишлашни, ёзишни, орфография қоидалари ва тиниш белгиларни, ҳар хил ҳужжатларни чоп этиш вақтида материални жойлаштириш тартибини, намунавий шакллардан фойдаланган ҳолда ишга оид хатларни чоп этиш қоидаларини ўзлаштирган бўлиши;
• Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши зарур.



Т/р Лавозим номи ММСК бўйича код Ходимлар тоифаси Маълумотининг энг паст даражаси ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМУ бўйича коди
513 Иш юритувчи 4115 Т Ўрта махсус 3240100,
3350600,
3330200

Курьер
• Университет номига йўлланган хат ва ҳужжатларни Вазирлик девонхонасидан, бошқа олий ўқув юртлари ва муассасалардан, алоқа бўлимларидан қабул қилиб олиш, шунингдек жўнатилувчи ҳужжатларни кўрсатилган жойларга етказиб бериш;
• Ҳужжатларни қабул қилиб олиш чоғида хат жилдларга қўйилган рақамларга мувофиқ эканлигини текшириш;
• Хат жилдларга солинмаган почтани олиш ҳолларида иловалар мавжудлигини текшириш;
• Ректорнинг кўрсатмасига биноан ҳужжатларни ижрочиларга махсус дафтарга қўл қўйдириб, ўз вақтида топшириш.
Билиши керак:
• Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни,
• Университет ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши зарур.
Малака талаблари:
• Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиши;
• Ўрта махсус маълумотига эга бўлиши;
• Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р Лавозим номи ММСК бўйича код Ходимлар тоифаси Маълумотининг энг паст даражаси ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМУ бўйича коди
1708 Курьер 9151 Х ТҚ

7. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИГА РАҲБАРЛИК:
7.1. Бўлим фаолиятига Университет ректори томонидан тайинланган бўлим мудири раҳбарлик қилади;
7.2. Бўлим мудири – бўлимга юклатилган масалалар ва вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради, лавозим вазифалар асосида бўлим ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайди;
7.3. Бўлим ходимларини ишга олиш ва вазифасидан озод этиш ҳамда уларни рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш хусусида раҳбариятга тегишли таклифлар киритади.



Низом Тошкент давлат педагогика
Университет кенгашининг 20___ йил
“___”____________ даги ______-сонли
қарори билан тасдиқланган.

- Universitetga kelgan Hukumat qarorlari, vazirlik Hay’at qarori, buyrug‘i (shuningdek, elektron pochta ya’ni portaldan olingan), topshiriqlarni va boshqa direktiv organlardan yuborilgan hujjatlarni hisobga olish, ijro muddati rektor tomonidan belgilanib, uni ijrosi ta’minlangunga qadar nazorat etish, mazkur masalalar bо‘yicha, belgilangan tartibda har chorakda va yil yakunlari bо‘yicha tegishli ma’lumotnomalar tayyorlaydi hamda rahbariyatga ma’lumot berib boradi;
- Universitet rektoridan chiquvchi umumiy buyruq, xatlar va boshqa rasmiy hujjatlarni elektron hujjat almashish tizimi orqali tegishli fakultet, bо‘limlarga о‘z vaqtida yetkazish maqsadida ular bilan hamkorlikda ishlarni tashkil etadi va yuborilishini ta’minlaydi;
- Universitetning “U” umumiy buyruqlari hamda yuqori va turli tashkilotlardan kelib tushgan hujjatlarni ijrosini bо‘lim, shuningdek fakultetlar tomonidan bajarilishini “Monitoring va ichki nazorat” bо‘limi bilan hamkorlikda muvofiqlashtirib boradi;
- Jismoniy va yuridik shaxslarning yozma va og‘zaki murojaatlari bilan ishlash bо‘yicha ma’lumotlarni belgilangan muddatlarda OО‘MTV jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash bо‘limiga taqdim etib boradi;
-Kalendar yili yakunida universitet rahbariyati tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarning yozma va og‘zaki murojaatlari bilan olib borilgan ishlar ahvoli tо‘g‘risidagi ma’lumotni rektor huzuridagi yig‘ilishga taqdim etadi.