Bitiruvchilarni ishga taqsimlash va bandligiga ko'maklashish komissiyasi yalpi majlisi bo'lib o'tdi

Юртимизда муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида изчил олиб борилаётган кенг қамровли таълим ислоҳотлари жараёнларида нафақат ҳар жиҳатдан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, уларнинг таълимдан кейинги бандлигини таъминлаш масаласига ҳам катта эътибор бериб келинмоқда.

Tafsilot

Юртимизда муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида изчил олиб борилаётган кенг қамровли таълим ислоҳотлари жараёнларида нафақат ҳар жиҳатдан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, уларнинг таълимдан кейинги бандлигини таъминлаш масаласига ҳам катта эътибор бериб келинмоқда.

Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги “2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ – 92 – сонли қарори билан амалиётга жорий этилган давлат гранти асосидаги битирувчиларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш тизими ҳам ёш мутахассисларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилда университетни бакалавриатда 2154 нафар ва магистратурада 196 нафар битирувчилар тамомлаётган бўлса, улардан бакалавриатда 802 нафари ва магистратурада 49 нафари давлат гранти асосидаги битирувчилардир. Битирувчилар, айниқса бакалавриат босқичидаги ёш мутахассислар бандлигини самарали таъминлаш мақсадида жорий ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Таълим тизимидаги бўш ўринларига ёш педагогларни жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда тақсимот комиссиясининг ишчи учрашувлари ва “Битирувчилар куни” тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, тўлов – контракт асосида битирувчилар билан ҳам уларни таълим йўналишларига мос ўринларига тавсия қилиш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилди. Натижада, дастлабки тақсимот маълумотлари 28 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2154 нафар битирувчилардан турли ижтимоий имтиёзлар (ҳомиладорлик таътили, бола парвариши, ногиронлик ва бошқалар) га эга талабалардан ташқари 1909 нафари, яъни 88.6 % дан ортиғи потенциал иш берувчилар билан шартномалар тузганлигини кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич магистратурада ҳам 90% дан ортиқни ташкил этади. Тадбирда иш берувчилар вакиллари иштирок этиб, талабаларга таълимдан кейин ишга жойлашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмалар топширилди. Тақсимот комиссияси тадбирлари факультетларда жорий йил 14 майига қадар давом этади. Маълумот учун 255-50-77

Mavzuga oid