Ibn Sino salomatlik markazi dekabr oyi tadbirlari

Tafsilot

Qisqacha

Batafsil

Низомий номидаги ТДПУ “Ибн Сино” саломатлик маскани маърифат маркази, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамда Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбати баённомаси. Ўтказилган жой: Касб таълими факультети. Сана: 10.12. 2014й Соат: 14-00 Қатнашганлар сони: 50 нафар талаба Маърузачилар: 1. Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси З.Ҳ.Холхўжаева 2. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институтининг ташкилий услубий бўлими олий тоифали шифокори Н.А.Акрамова 3. “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова 4. Касб таълими факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Б Юлдашев ва гуруҳ мураббийлари Кун тартиби 1. “Соғлом турмуш тарзи “ 2. “ОИВ инфекцияси нима?” Сўзга чиққанлар: Тадбирни “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова очиб берди. Йиғилганларга йиғилиш мақсади ва маърузачи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва сўз навбатини Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти ташкилий услубий бўлими олий тоифали шифокори Н.Акрамовага берилди. Маърузачи томонидан саломатлик сирлари, саломатликка таъсир этувчи омиллар, соғлом турмуш тарзининг хар бир йўналишларини ( кун тартибига риоя қилиш, соғлом овқатланиш, руҳий саломатликни асраш, шахсий гигиена масалалари, тиббий маданиятлилик, экологик маданиятлилик, жисмоний тарбия ва спорт, зарарли одатларни олдини олиш) алоҳида тушунтириб берилди. Сўз навбати Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси З.Ҳ.Холхўжаевага берилди. Одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан авваломбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликларнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозимлиги тўғрисида қисқача гапириб ўтди ва шундан сўнг ОИВ инфекциясининг келиб чиқиши, организмга юқиш йўллари ва уни олдини олиш учун нималар қилиш кераклиги тўғрисида ҳам маълумот берди. Барча маълумотлар талабаларга тақдимот кўринишида етказилди. Давра суҳбатида талабалар фаол иштирок этишди ва улар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари тўлиқ жавоб беришди. Низомий номидаги ТДПУ маънавий-маърифий ишлари бўлим бошлиғи А.Акрамов “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова Низомий номидаги ТДПУ “Ибн Сино” саломатлик маскани маърифат маркази ҳамда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбати баённомаси. Ўтказилган жой: 1 ТТЖ Сана: 5.12. 2014й Соат: 17-00 Қатнашганлар сони: 20 нафар талаба Маърузачилар: 1. “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова 2. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси катта ўқитувчиси Д. Мадазизова Қатнашдилар: 1. “Умумий педагогика ” кафедраси катта ўқитувчиси Ибрагимова Г.Н. 2. Кун тартиби 1. “Соғлом турмуш тарзи “ 2. “ОИТС касаллиги, унинг клиникаси ва профилактикаси ” Сўзга чиққанлар: Тадбирни “Умумий педагогика ” кафедраси катта ўқитувчиси Г.Н.Ибрагимова очиб берди. Йиғилганларга йиғилиш мақсади ва маърузачи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди ва сўз навбатини “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафаровага берди. Маърузачи томонидан саломатлик сирлари, саломатликка таъсир этувчи омиллар, соғлом турмуш тарзининг хар бир йўналишларни ( кун тартибига риоя қилиш, соғлом овқатланиш, руҳий саломатликни асраш, шахсий гигиена масалалари, тиббий маданиятлилик, экологик маданиятлилик, жисмоний тарбия ва спорт, зарарли одатларни олдини олиш) алоҳида тушунтириб берилди. Сўз навбати “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси катта ўқитувчиси Д. Мадазизовага берилди. Одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан авваломбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликларнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим. ОИТС касаллиги ва ОИВ инфекциясининг келиб чиқиши, организмга юқиш йўллари ва уни олдини олиш учун нималар қилиш кераклиги тўғрисида мисоллар келтириб, батафсил маълумот берди. Давра суҳбатида талабалар фаол иштирок этишди ва улар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари тўлиқ жавоб беришди. Низомий номидаги ТДПУ маънавий-маърифий ишлари бўлим бошлиғи А.Акрамов “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова Низомий номидаги ТДПУ “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетининг 1 ва 4 курс талабалари билан “Руҳий саломатлик” мавзусидан ўтказилган тадбир БАЁННОМАСИ Ўтказилган жой: 2-05 хона Сана: 10.12. 2014й Соат: 14-00 Қатнашганлар сони: 50 нафар талаба Маърузачилар: 1. “Амалий психология” кафедраси доценти, психолог Д.М.Махмудова 3. “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова 4. Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Қ. Алиқулова ва гуруҳ мураббийлари. КУН ТАРТИБИ 1. Руҳий саломатлик тамойиллари. Эшитилди: “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова тадбирни очиқ деб эълон қилган ҳолда, талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва руҳий саломатликка эришиш учун нималар қилиш кераклиги ва бунинг учун қандай маълумотларга эга бўлишлари мумкинлиги тўғрисида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг сўзни “Амалий психология” кафедраси доценти, психолог Д.М.Махмудовага берди. Руҳий саломатлик тушунчаси борасида талабаларда қандай тушунча борлиги тўғрисида ўртага савол ташлади ва берилган жавоблар қанчалик ўзларини қониқтиришлари мумкинлиги тўғрисида тадбир охирида амин бўлишларини таъкидлади. Бундан ташқари талабаларда руҳий саломатликни мустаҳкамлаш учун нимлар қилиш кераклиги ва иродани чиниқтириш йўллари тўғрисида мисоллар билан маълумот бериб ўтди. Тадбир давомида талабалар билан психологик тренинглар ўтказилди. Шундан сўнг университет “Ибн-сино саломатлик маскани” маърифат маркази рахбари Санобар Сафарова сўзга чиқди ва талаба ёшларни таълим жарёнида ўқиш билан бирга соғлом турмуш тарзи тўғрисида қайғуришга чақирди. Вақтида тўғри овқатланиш, сигарет чекиш, гиёхванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишнинг зарарли оқибатлари тўғрисида маълумот берди. Бундан ташқари кийиниш маданияти қоидалари билан таништириб ўтиб, салқин об-хаво шароитида қандай кийиниш тўғрисида маслахатлар берди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қийнаётган саволлар бўйича психологдан маълумот олдилар. Тадбир жуда қизиқарли, савол-жавобларга бой бўлди. Низомий номидаги ТДПУ маънавий-маърифий ишлари бўлим бошлиғи А.Акрамов “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази раҳбари С.Сафарова