Malakaviy pedagogik amaliyotni tashkil etish mazmunini yanada takomillashtirish yo'lida

2014 йил 24 декабрь куни университетнинг ўқув ишлари бўйича проректор Д.Эргашев раислигида факультетлардаги малакавий педагогик амалиётга бўйича масъуллар, шунингдек, ўқув-услубий бошқарма ходимлари иштирокида талабаларнинг 2014-2015 ўқув йилининг 2-ярим йиллигида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Университет таркибида 11 та факультет, 51 та кафедра ва магистратура бўлими мавжуд. Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларида 7846 нафар, магистратура мутахассисликларида 263 нафар, жами 8109 талаба таҳсил олмоқда. Улардан 2151 нафари 4-курс талабалари бўлиб, улар тасдиқланган ўқув режа ҳамда ўқув жараёни жадвалига мувофиқ 11 ҳафталик малакавий педагогик амалиётни ўташлари режалаштирилган. Йиғилишни ўқув ишлари бўйича проректор Д.Эргашев бошқариб, - 2014-2015 ўқув йили ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўқув йилининг 2-ярим йиллигида университетнинг 9 та факультетини 24 таълим йўналишидан 1818 нафар талаба 11 ҳафталик малакавий педагогик амалиёт ўташ учун шартномага мувофиқ 120 та академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига чиқарилиши ҳақида маълумот берди ҳамда талабалар малакавий педагогик амалиёт ўтайдиган таълим муассасалари аниқланганлиги, бунда асосан фанга ажратилган соат ва талабалар қамровига алоҳида этибор қаратилганлиги, талабаларни малакавий педагогик амалиётга юборишга доир тегишли буйруқ лойиҳалари тайёрланаётганлиги ҳақида ахборот бериб ўтди. Йиғилишда иштирок этганлар талабаларнинг малакавий педагогик амалиётни ўтказиш ва ташкил этиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Университет ўқув-услубий бошқармасида малакавий педагогик амалиётга чиқариладиган талабалар учун зарурий ҳужжатлар тўплами ҳамда улар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар жумладан, талабаларнинг амалиёт якунида топширадиган ҳисоботларини электрон шаклда юритишни таъминлашга оид чора-тадбирлар кўрилмоқда. Малакавий педагогик амалиётни юқори савияда ташкил этиш, талабалар томонидан педагогик амалиёт жараёнида ахборот технологиялардан фойдаланишни таъминлаш мақсадида малакавий педагогик амалиёт якунида ҳар бир талаба томонидан тақдимот тайёрланиши кўзда тутилган.