“Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati universitet boshlang'ich tshkilotining hisobot-saylov yig'ilishi o'tkazildi

Ҳисобот-сайлов йиғилиши бир йилда камида бир марта ўтказиладиган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бошланғич ташкилотининг олий органи ҳисобланиб, ташкилотнинг йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан етакчисининг ҳисоботи эшитилади, таҳлил этилади ҳамда танқидий баҳо берилади.

Tafsilot

Ҳисобот-сайлов йиғилиши бир йилда камида бир марта ўтказиладиган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бошланғич ташкилотининг олий органи ҳисобланиб, ташкилотнинг йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан етакчисининг ҳисоботи эшитилади, таҳлил этилади ҳамда танқидий баҳо берилади.

Batafsil

2015 йил 11 март куни университет “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати университет бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор в.в.б. А.Акромов, “Камолот” ЁИҲ Яккасарой тумани Кенгаши раиси Д.Турсунов барча факультетлардан сайланган делегатлар, ёш ўқитувчилар, катта илмий ходим изланувчилар ва Ҳаракат фаоллари иштирок этдилар. Йиғилишни маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор в.в.б. А.Акромов очиб, “Камолот” ЁИҲнинг мамлакатимиз ёшлари ҳаётида тутган ўрни, амалга ошираётган фаолияти бўйича фикрларини билдирди. Шундан сўнг Ҳаракат бошланғич ташкилотининг йил давомида амалга оширган ишлари муҳокама этилди. Бошланғич ташкилот етакчиси Ш.Отақулов томонидан ўтган давр мобайнида “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган турли тадбирлар, лойиҳалар, кўрик-танловлар ҳамда уларда университет талабаларининг иштироки, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича ҳисоботи тингланди. Ҳисобот-сайлов йиғилиши делегатларидан Тарих факультети 4 босқич талабаси Х.Соатов, 3 босқич талабаси М.Умиров бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ҳисобот-сайлов йиғилиши делегатлари томонидан Бошланғич ташкилотнинг йил давомидаги фаолияти қониқарли деб топилди. Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўз ваколати доирасида “Камолот” ЁИҲ бошлағич ташкилоти Кенгаши ва унинг етакчисини сайлаш бўйича масалани кўриб чиқди ва университетнинг фаол, жамоатчи талабаларидан 9 нафари “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг Кенгаши аъзолигига сайланди. Ҳисобот-сайлов йиғилиши қарорига кўра университет “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимига Санъат факультети “Мусиқа таълим” йўналиши 3 босқич талабаси Рахманов Рахмон Раджабович сайланди. Рахманов Рахмон Раджабович 1989 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 2007 йилда Бекобод техника-иқтисодиёт коллежини тамомлаган. 2007 йилдан “Камолот” ЁИҲ Бекобод шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси, “Камолот” ЁИҲ Бекобод шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, “Камолот” ЁИҲ Бекобод шахар Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият олиб борган.

Mavzuga oid