Hamkorlik bo'yicha navbatdagi yig'ilish bo'lib o'tdi

2015 - йил, 13 – март куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицей ва касб – ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлимининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бўлимнинг ва факультет масъулларининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди. Жумладан ўрта таълим ва ўрта маҳсус касб – ҳунар таълими тизими билан ҳамкорлик ишларини янада ривожлантириш, “Маҳорат мактаблари” доирасида олиб борилаётганда фаолиятни кучайтириш вазифалари белгиланди.