"Saylov - demokratiya asosidir"

Тарих факультети ўқув биносида "Сайлов - демократия асосидир" мавзусида илмий конференция ташкил қилинди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Тарих факультети "Тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси кафедраси" ташаббуси билан 25 март 2015 йил Тарих факультети ўқув биносида "Сайлов - демократия асосидир" мавзусида илмий конференция ташкил қилинди. Конференцияга Юридик фанлари доктори, профессор О.Мухаммаджонов ташриф буюрди ва сайлов ҳақида маъруза қилди. Жумладан, Президентлик институтларининг шаклланиши ва тарихи, сайлов турлари ва жахон тажрибаси, Ўзбекистондаги сайловолди жараёнлар, сиёсий Партияларнинг сайловолди ташвиқотлари каби мавзуларда маъруза қилди. Ушбу конференция талабалар орасида қизғин бахс-мунозарага сабаб бўлди.