Tarix fakulteti Kengashining navbatdagi yig'ilishi bo'lib o'tdi.

Низомий номидаги ТДПУ Тарих факультетида 2015 йил 27 март куни соат 14-30 да барча профессор-ўқитувчилари иштирокида Тарих факультети Кенгашининг навбатдаги 6 - сонли йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кўрилган масалалар: 1.Магистратура мутахассислиги бўйича ўқув адабиётлари ва мажмуалар билан таъминланганлик холати. Масъул:доц. М Собирова, доц. Б.Қодиров. 2.Факультетда умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорликни такомиллаштириш, таълимда узвийлик ва изчилликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида. Масъул: доц. Ҳ.Тўйчиева, катта ўқ. Ш.Зокиров. Турли масалалар: Факультет декани В.Т.Ишқуватов. Турли масалаларда қуйидаги кўрилди: 1."Тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси кафедраси"нинг катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган Ҳ.Жамолдинов ва Р.Акрамхаджаев номзодлари ҳақида. Саноқ комиссиясининг ахборотига асосан ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра Ҳ.Жамолдиновга 22 нафар киши овоз берди. 2."Миллий ғоя ва маънавият асослари" кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган Т.Юсупов ва Х.Юнусов номзодлари кўриб чиқилди. Саноқ комиссияси ахборотига асосан ёпиқ овоз бериш натижаларига кўра Т.Юсуповга 22 нафар киши овоз берди.