Fakultet dekanlari va kafedra mudirlarining kengaytirilgan yig'ilishi bo'lib o'tdi

2015 йил 3 март куни ўқув ишлари бўйича проректор Д.У.Эргашев раислигида “2015-2016 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг март-апрель ойларида қабул қилган буйруқлар ижроси” юзасидан факультет деканлари ва кафедра мудирларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 32-сон қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 16 март “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 96-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан университет ректорининг 2015 йил “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” университет танлови босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни республика босқичига тавсия этиш тўғрисида”ги 2015 йил 1 апрель 147-У-сонли буйруғи қабул қилинганлиги ҳамда “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловини университет босқичи танловини ўтказиш бўйича комиссия таркиби тасдиқланганлиги ҳақида ахборот бериб ўтилди. Шунингдек, Д.У.Эргашев Комиссия раиси, “Бошланғич таълим ва жисмоний маданият” факультети декани, проф. Б.С.Абдуллаева раис ўринбосари этиб, белгиланганлиги йиғилиш қатнашчиларига маълум қилинди. Йиғилишда раис ўринбосари, “Бошланғич таълим ва жисмоний маданият” факультети декани, проф. Б.С.Абдуллаева “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” университет танлови босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни республика босқичига тавсия этиш тўғрисида ахборот бериб ўтди. Кейинги сўз университетда чет тилларини юқори даражада ўзлаштирган талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши бакалавриат талабаси”, “Энг яхши магистратура талабаси”, чет тилида тайёрланган “Энг яхши битирув малакавий иши”, “Энг яхши магистрлик диссертацияси”, “Энг яхши чет тили ўқитувчиси” танловларини ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита раиси, Чет тиллари факультети декани в.б., п.ф.д., проф. Ф.Р.Юзликаевга берилди. Ташкилий қўмита раиси, Чет тиллари факультети декани в.б., п.ф.д., проф. Ф.Р.Юзликаев ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, чет тилларни ўқитиш ва ўрганиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи замонавий методикалар, илғор тажрибаларни оммалаштириш, бакалавриат ва магистратура талабаларининг чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини янада орттириш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ва рағбатлантириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 25 февраль 63-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан университет ректорининг буйруғи қабул қилинганлиги, унга кўра, Ташкилий қўмита ва унинг таркиби тасдиқланганлиги ҳақида маълумот бериб, барча меъёрий ҳужжатлар “Е-ҳужжат”га киритилганлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Йиғилиш раиси, ўқув ишлари бўйича проректор Д.Эргашев 2015-2016 ўқув йилига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан тўхталиб, 2015-2016 ўқув йили учун ишчи ўқув режалар, 2015-2016 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишлари 2-3-4-курсларида ўқитиладиган фанларнинг ишчи ўқув дастурлари 2014-2015 ўқув йили 1- ва 2-курс ўқув режасидаги фанлар бўйича ЎУМ тайёрланганлик ва 2015-2016 ўқув йили учун ўқув соатларини ҳисоблаш ҳолатлари, Магистратура тўғрисидаги низомни тадиқланганлиги, университет тузилмасига киритилган ўзгаришлар, профессор-ўқитувчиларнинг танлови, талабаа ҳамда профессор-ўқитувчилар танловларини ўтказиш тарбиби юзасидан ахборот берди.