`Adolat tantanasi`

2015 йил 9 апрель куни соат 12:00 да Темурийлар тарихи давлат музейининг Катта мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан “Адолат тантанаси” деб номланган маданий – маърифий кечаси ўтказилди

Tafsilot

Qisqacha

2015 йил 9 апрель куни соат 12:00 да Темурийлар тарихи давлат музейининг Катта мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан “Адолат тантанаси” деб номланган маданий – маърифий кечаси ўтказилди

Batafsil

2015 йил 9 апрель куни соат 12:00 да Темурийлар тарихи давлат музейининг Катта мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан “Адолат тантанаси” деб номланган маданий – маърифий кечаси ўтказилди Тадбирни Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х.Т.Файзиев кириш сўзи билан очди. Дастурда О.Рахматуллаев, И.Бобохонов, Б.Мухаммадкаримов, О.Бўриевлар илмий маърузалари билан қатнашдилар. Тадбир бошланишидан аввал Низомий номидаги ТДПУ доценти раҳбарлигидаги “Олтин мерос”халқ ансамбли ўз тароналари билан тадбир иштирокчиларини ҳушнуд қилдилар. Концерт дастурида устоз созанда Рустам Маҳмудов, Илҳомбек Исоқбеков, ҳонандалар Рустам Валиев, Баҳтигул Кушанова , Мохидил Шерова, Моҳинур Бурҳоновалар иштирок этдилар Ҳонанда Баҳтигул Кушанова ижро этган “Галдр” қўшиғи Темурийлар даврида маданият ва санъатнинг юксалганлииги ҳақидаги таасуротнинг бир намойиши бўлди. Ҳонанда Рустам Валиев “Доғман” ашуласини маҳорат билан ижро этиб берди. Ҳонанда Моҳинур Бурҳонова “Ёр истаб, Мустахзод” ашулаларига йиғилганлар қарсаклар билан олқишлаб,тароналарга жўр бўлдилар. Концерт чиқишларидан сўнг ансамбль иштирокчилари Темурийлар тарихи давлат музейининг томоша залини зиёрат қилдилар. Ансамблнинг бадиий раҳбари доцент Д.Қ.Қодиров.