“Psixologik xizmat – psixologik savodxonlik va baxtli hayot garovi” mavzusidagi ilmiy-amaliy dasturi asosida tadbir o'tkazildi

2015 йил 25 мартдан университетимиз ректори ташаббуслари билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги психологик хизмат фаолиятини тарғиб қилиш ҳамда психологик билимларни оммалаштириш мақсадида “Психологик хизмат – психологик саводхонлик ва бахтли хаёт гарови” мавзусидаги илмий-амалий тадбир дастури тасдиқланган.

Ушбу дастур асосида Педагогика ва психология факультетининг “Умумий психология”, “Амалий психология” ва “Психология” кафедалари профессор-ўқитувчилари университетимизнинг барча факультетларида илмий-амалий тадбирлар ташкил қилмоқдалар. Жумладан, доцент Г.Богдалова 2015 йилнинг 31 март куни Чет-тиллари факультети талабаларига психологик маърифат йўналишида “Эмоциональный интеллект – как фактор эффективного взаимоотношения” мавзусида маъруза ташкил килди. Шу билан бирга доцент П.С.Эргашев Ўзбек тили ва адабиёти ва Педагогика ва психология факультетлари талабаларига “Атроф-оламни идрок этишда эмоционал омилнинг роли” мавзусида маъруза қилди.