2015 йил 9 апрел куни Навоий давлат педагогика институтида бўлиб ўтган “Глобал олий таълим тизимида тадқиқотларнинг замонавий услублари” мавзусида Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда “Амалий психология” кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашдилар. Шу билан бирга НавДПИ талабарига “маҳорат дарслари” ташкил этдилар. Шунингдек мазкур конференцияда университетимиз катта илмий ходим-изланувчилари ўзларининг глобал олий аълим тизимида тадқиқотларнинг замонавий услубларига бағишланган илмий мақолалари билан иштирок этдилар.