Fizika-matematika fakultetida shoirlar bilan ijodiy uchrashuv o'tkazildi

30 апрель куни “Маънавият куни” доирасида Физика-математика факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари шоир Омон Матчон, Мухаммад Исмоил, Бобур Бобомурод билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ижодий учрашувда шоир Мухаммад Исмоилнинг янги “То сўнгги нафасгача” номли ҳикоялар ва қиссалар китоби тақдимоти кўринишида ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон сўзга чиқиб, шоир ижодига, унинг ижод йўлига таъриф берди. Сўнг ўзининг ижод махсуллардан йиғилганларни бахраманд этди. Республика эстрада-цирк коллежи ўқувчилари томонидан шоир Мухаммад Исмоил шеърлари асосида тайёрланган сахна кўриниши йиғилганларнинг кўнглини хушнуд этди. Тадбирга ташриф буюрган эл суйган шоир Бобур Бобомурод эса шоир Мухаммад Исмоил билан кечган ижодий жараёнлар, воқеалар ҳақида гапириб, ўз ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди.