Professor Q.М.Mo'minov tavalludining 80 yilligiga bag'ishlab konferensiya o'tkazildi

Аждодлар хотирасини ёд этиб эзгу ишларни давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Маълумки, 2015 йил кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Катталарга хурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Шу муносабат билан Низомий номидаги ТДПУ раҳбарияти, Тарих факулътети ва Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедра жамоаси томонидан профессор Қ.М.Мўминовнинг 80 йиллик таваллудига бағишлаб конференция ўтказилди. Конференцияга кўплаб меҳмонлар жумладан Қозоғистон Республикасидан бир қанча олимлар, Республика қозоқ миллий марказларидан Тошкент шаҳар қозоқ миллий марказидан вакиллар ташриф буюришди. Тадбир жуда чиройли ва таассуротларга бой бўлди.