“Betakrorimsan, yagonasan ona Vatanim-O'zbekistonim” mavzusida mustaqilligimizning 24-yilligiga bag'ishlab ma'naviy-ma'rifiy tadbir o'tkazildi

Табиий фанлар факультети ҳовлисида 2-сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да талабаликка қабул қилинган йўналишлари бўйича 1-курс талабалари иштирокида “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним-Ўзбекистоним” мавзусида мустақиллигимизнинг 24-йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Факультет янги ўқув йили ва мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида тўлиқ тайёрланди. Кириш яъни фойе қисмига электрон табло, LCD телвизори ва табиий гуллар билан безатилди. Тадбирда факультет декани Э.Р.Юзликаева сўзга чиқиб, талабаларни қўшалоқ байрам билан муборакбод этди. Талабаларга гул, махсус “Мен талабаман” деб номланган кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунинг билан бир қаторда “Одоб ахлоқ қоидалари” китобчаси талабаларга тарқатилди. 1-курсларга қабул қилинган талабалар университетга қарашли 2-4 ўқув залида 1-жуфтликда “Мустақиллик дарслари” ташкил этилди. “Мустақиллик дарслари”га университет ректори Ш.Шарипов ташриф буюриб, талабаларни байрам муносабати билан муборакбод этди.