2015-2016 o'quv yilga tayyorgarlik ko'rish chora-tadbirlari to'g'risida

Кафедра мудирлари ва факультет декан ўринбосарларининг 2014-2015 ўқув йилида якуни 2015-2016 ўқув йилига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш” борасида қисқача хисоботлари эшитилди.

2015 йил 18 августь куни университетнинг 2-анжуманлари залида ўқув ишлари бўйича проректор Д.Эргашев университетнинг кафедра мудирлари ва декан ўринбосарлари иштирокида “2014-2015 ўқув йилини муваффақиятли якунлаш ҳамда 2015-2016 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли олиб бориш тўғрисида” йиғилиш ўтказди. Унда асосан, кафедра мудирлари ва факультет декан ўринбосарларининг 2014-2015 ўқув йилида якуни 2015-2016 ўқув йилига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш” борасида қисқача хисоботлари эшитилди. Кун тартибига кўрилган асосий масалалар қаторида ўқув режа, фан дастурлари асосида 2015-2016 ўқув йили учун ишчи ўқув режа ва ишчи фан дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни 2015 йил 20 августга қадар университетнинг www.tdpu.uz расмий веб-сайтига жойлаштириш; кафедра ўқув юкламаларини тасдиқлаш, штат бирликларини белгилаш, муддатли шартнома ва ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни ишга расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш; “Гуруҳ журнали”, “Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаси”, “Малакавий педагогик амалиёт журнали”, “Талабалар кундалиги”, “Рейтинг дафтарчаси” ва “Талаблик гувоҳномаси” бошқаларга буюртмалар бериш ва уларни 28 августга қадар тайёр ҳолда келтириб қўйиш; 2015-2016 ўқув йили 1-ярим йиллигида бакалавриат босқичи 1-, 2-, 3-курсларида режалаштирилган ўқув амалиётларини, шунингдек, 4-курс битирувчиларини малакавий педагогик амалиётга чиқариш бўйича барча чора-тадбирларни белгилаш, объектларни аниқлаш, шартномалар тузиш, педагогик амалиётига юбориш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш; “5141400 - Немис тили”, “5142200 - Рус тили ва адабиёти (ўзга тилли гурухларда)”, “5141700 - Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда “5А1110601 - Маънавият асослари” мутахассислигини қайта аттестацияга тайёрланган ҳужжатларини назоратдан ўтказиш каби қатор вазифалар кун тартиби муҳокамасида бўлди. Йиғилиш натижаларида тегишли вазифалар белгилаб олинди.