Rus adabiyoti va o‘qitish metodikasi kafedrasi

Tafsilot

Qisqacha

Batafsil

2012 йилдан буён филология фанлари номзоди, доцент Матенова Юлия Умидовна кафедра мудираси бўлиб келмоқда. Матенова Ю.У. “Чет эл адабиёти тарихи” (бакалавриат) ва “Жахон адабий жараёни” (магистратура) фанлари бўйича маъруза ўқийди. Матенова Ю.У. муаллифлигида “Рус адабиёти тарихи (19 асрнинг 1 ярими)” номли электрон дарслик, “Жахон адабиётидан семинар машғулотлар” номли ўқув-услубий қўлланма, Чет эл адабиёти (19 аср) бўйича услубий қўлланмалар ярятилган.

Матенова Ю.У. ўзининг «Межкультурное пограничье в творчестве Э.-Э. Шмитта» мавзусидаги илмий тадқиқот иши устида ишлаб келмоқда ва бир қатор республика ва хорижий топламларда илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

Хозирги вақтда кафедрада таркиби 11 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат, улардан:

2 ф.ф.н., профессор

3 ф.ф.н., доцент

4 катта ўқитувчи

2 ўқитувчи

Кафедра илмий салохияти 45% ташкил этади.

Миркурбанов Насирулла Мирсултанович, филология фанлари номзоди, профессор. Миркурбанов Н.М. магистратура мутахассислиги учун “ХХ – ХХ1 аср адабий йўналишлар ва оқимлар”, “Антик адабиётнихозирги замон талкини” фанлари бўйича маъруза ўқийди. Миркурбанов Н.М. муаллифлигида бир қатор дарсликлар чоп этилган: “Рус тилида таълим олувчи ўрта мактаблар учун 8 синф адабиёт дарслиги”, «Адабиётшуносликка кириш», «Адабиётшуносликка кириш ва адабиёт назарияси», «19 аср (1 ярми) рус адабиёти тарихи».

Чекулина Нина Александровна, филология фанлари номзоди, доцент. Чекулина Н.А. “Рус адабиёти тарихи” фанидан маъруза ўқийди, Ю.Казаков ва А.Ким ҳақида монографиялар ва 8-чи синф учун “Литература” дарсилиги муаллифи.

Магдиева Саодат Сагдиевна, филология фанлари номзоди, доцент. Магдиева С.С. рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси буйича мутахассис сифатида кафедрада фаолият олиб боради, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўзга тилли гурухлари учун рус адабиёти бўйича мультимедия дарслиги, ҳамда бир қатор услубий ва ўқув қўлланмалар муаллифидир.

Морозова Юлия Владимировна 2004 йилда Низомий номидаги ГДПУ нинг магистратура мутахассислигини тамомлаб хозирги вақтда катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Морозова Ю.В. талабалар курс ишларига рахбарлик қилиб, “Рус адабиёти тарихи”, “Хозирги адабий жараён” фанлари бўйича маъруза ўқийди. Морозова Ю.В. ўзининг «Современная русская лирическая проза (к вопросу традиций и новаторства)» мавзусидаги илмий тадқиқот иши устида ишлаб келмоқда ва бир қатор республика топламларда илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

Корзун Александр Валентинович 2004 йилда Низомий номидаги ГДПУ нинг магистратура мутахассислигини тамомлаб хозирги вақтда катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Корзун А.В. “Рус адабиёти практикуми ва ифодали ўқиш”, “Рус адабиёти тарихи” фанларидан амалий машҳулотлар олиб боради ва “Болалар адабиёти ва оғзаки ижод”, “МДХ халқлари адабиёти” фанлари бўйича маъруза ўқийди. Корзун А.В. ўзининг «Сатирические тенденции в малой прозе ХХ века (к вопросу традиций и новаторства)» мавзусидаги илмий тадқиқот иши устида ишлаб келмоқда ва бир қатор республика ва халқаро топламларда илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

Юнусова Хилола Юсуповна 2013 йилда Низомий номидаги ГДПУ нинг магистратура мутахассислигини тамомлаб кафедрада ўқитувчи лавозимида фаолиятини бошлаган. Юнусова Х.Ю. “Рус адабиёти практикуми ва ифодали ўқиш”, “Рус адабиёти тарихи”, “МДХ халқлари адабиёти”, “Хозирги адабий жараён” фанларидан амалий машғулотлар олиб боради. Юнусова Х.Ю. ўзининг «Аксиологический аспект малой прозы русской литературы конца ХХ – начала ХХ1 века» мавзусидаги илмий тадқиқот иши устида ишлаб келмоқда ва бир қатор республика журнал ва топламларда илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

Пупонин Дмитрий Валерьевич 2013 йилда Низомий номидаги ГДПУ нинг магистратура мутахассислигини тамомлаб 2014 йилда кафедрада ўқитувчи лавозимида фаолиятини бошлаган. Пупонин Д.В. “Рус адабиёти практикуми ва ифодали ўқиш”, “Чет эл адабиёти тарихи”, “Бадиий матн таҳлили”, “Хозирги адабий жараён” фанларидан амалий машҳулотлар олиб боради. Пупонин Д.В. ўзининг «Русское фэнтези в контексте классической жанровой традиции» мавзусидаги илмий тадқиқот иши устида ишлаб келмоқда ва бир қатор республика ва халқаро топламларда илмий мақола ва тезислар чоп эттирган.

Абдувалитов Ергаш Бураневич, педагогика фанлари номзоди, профессор. “Қозоқ адабиёти тарихи” фанидан маъруза ўқийди, “Қозоқ халқ оғзаки ижоди”, “Қозоқ адабиёти танқидчилик тарихи”, “Адабиётшуносликка кириш” номли ўқув қўлланмалар ва умумий ўрта таълим мактаблари учун “Адабиёт” (6-8 синфлар) дарсиликларининг муаллифи.

Байқобилов Ўсербай Алиханович, 1996 йили Низомий номидаги ТДПИ тамомлаган. “Ҳозирги адабий тил”, “Қозоқ тили тарихи”, “Қозоқ тилининг назарий грамматикаси”, “Ўқитувчи нутқ маданияти” фанларидан маъруза ва амалий машуғлотлар олиб боради. Умумий ўрта таълим мактаблари учун “Қозоқ” (5- синф) дарсилигининг муаллифи. “Қозоқ ва ўзбек тилларидаги унли фонемаларнинг қиёсий типологияси” мавзусида илмий-тадқиқот ииши устида иш олиб бормоқда. Шу кунга қадар бир қатор республика ва халқора тўпламларда илмий мақолалари билан иштирок этган.

Абдувалитов Нуржан Буранович, 2009 йилда Низомий номидаги ТДПУнинг магистартура мутахассислигини тамомлаган. “Қозоқ адабиёти практикуми ва ифодали ўқиш”, “Жаҳон адабиёти”, “Бадиий матн таҳлили”, “Хозирги адабий жараён” фанларидан амалий машғулотлар олиб боради. “Умумий ўрта таълим мактабларида қардош халқлар адабиётини қиёсий ўрганиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. Шу кунга қадар бир қатор республика ва халқора журналларда илмий мақолалари билан иштирок этган.

КАФЕДРАНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ

Кафедранинг «Модернизм и современный литературный процесс» номли режадаги илмий мавзуси асосан уч йуналиш буйича амалга оширилади: хозирги замон адабий жараёни тахлили; адабиётшуносликка оид анъанавий мавзу ва муаммоларни ўрганишда модернизм туқтаи назаридан келиш, адабиётшунослик фанларини ўзлаштиришни оптимизациясига қаратилган замонавий педагогик технологияларни ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Кафедрада истеъдодли талабалар билан кенг шуғулланилмоқда. “Устоз-шогирд” дастури доирасида талабалар олий билим юртлариаро бўлувчи талабалик конференцияларида, факультет илмий тадбирларида ўзларининг докладлари билан қатнашиб келмоқда, шунингдек мақолалар чоп эттирмоқда.

КАФЕДРАНИНГ АКАДАЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

Кафедра УзДЖТУ қошидаги №1 АЛ, республика эстрада ва цирк коллежи, Тошкент ҳарбий-телекоммуникация АЛ лари билан ҳамкорлик қилади. Низомий номидаги ТДПУ қошидаги АЛ да кафедра филиали очилиб, барча таълим йўналишлари бўйича фаолият юритиб келмоқда. Барча АЛ ва коллежлар билан ҳамкорлик тасдиқланган режа асосида амалга оширилади, унда ўрта АЛ ва коллеж ўқитувчилари кафедра томонидан илмий адабиётлар, бадиий матнлар, услубий материаллар билан таъминланиши назарда тутилган.

КАФЕДРАНИНГ БОШҚА ОТМ ЛАР БИЛАН ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИГИ

Инновацион ҳамкорлик бўйича уч томонлама режа асосида фаол илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Инновацион гурух таркибига кирган ўқитувчилар битирув малакавий ишлар ва магистерлик диссертацияларга тақризчи сифатида жалб қилинади; кафедра аъзолари ЎзДЖТУ ва ЎзМУ томонидан ташкил қилинган илмий анжуманларда фаол қатнашади; магистерлик ва докторлик диссертациялар мавзуларининг банкини ярятиш устида иш олиб боришади.

КАФЕДРАНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРИ

Кафедранинг тарбиявий ишлари ўз ичига мураббийлик ишини, тўгарак ишини, ҳайр-эхсон ва ободонлаштириш ишларига талабаларни жалб қилишни қамраб олган. Кафедранинг тарбиявий иши доирасида турли хил ижодий кечалар, брейн-ринглар, конкурслар ва шеър ўқиш кечаларини олади. Ушбу кечаларнинг меҳмони бўлиб Ўзбекистоннинг шоир ва ёзувчилари иштирок этишади. Кечаларда иштирок этиш талабаларда ўз истеъдодлари ва қобилиятларини кўрсатиш учун, шунингдек, Тошкент шаҳрининг санъат кўргазмалари, театр ва музейларини кўриш учун имконият яратади.

«ОРФЕЙ» ДРАМА ТЎГАРАГИ

«Орфей» драма тўгараги репертуари асосини рус ва чет эл мумтоз адабиёти асарлари ташкил этади. Тўгарак раҳбари Матенова Ю.У. дир. Хар бир саҳна кўриниши асарлар изоҳли таҳлили ва образлар тавсифи билан олиб борилади. Тўгарак 2012 йилнинг октябрь ойидан хозирги кунгача фаолият юритиб келмоқда. Тўгарак таркибига рус тили ва адабиёти, корейс тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти йўналишлари талабалари киради. Ўтган вақт мобайнида Плавт комедияларидан, Эсхил, Еврипид, Шекспир трагедияларидан ва Роберт Бернс ва Сергей Есенинларнинг ижодига бағишланган мусиқий-шеърий композиция сахна кўринишлари қўйилди.