Малака ошириш давр талаби

Кафедрада тингловчиларнинг амалиётини ўтказиш жараёнида уларнинг педагогик амалиёт топшириқларини бажаришлари учун кафедранинг расмий ҳужжатлари, моддий техник базасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 24 сентябрдаги 87-02-77-сонли хати асосида университет ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси)” йўналиши бўйича қабул қилинган тингловчиларнинг тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ педагогик амалиётини ташкил этиш мақсадида университет ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ўқув режасидаги педагогик амалиётни сифатли ташкил этиш учун тингловчилар 2016 йилнинг 12 декабридан 16-декабрига қадар 1-гуруҳ, 2016 йилнинг 16 декабридан 21 декабрига қадар 2-гуруҳ Касб таълими факультети, “Муҳандислик графикаси ва уни ўқитиш методикаси” кафедрасига бириктирилган эди. Кафедрада тингловчиларнинг амалиётини ўтказиш жараёнида уларнинг педагогик амалиёт топшириқларини бажаришлари учун кафедранинг расмий ҳужжатлари, моддий техник базасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилди. Жумладан, кафедрада битта хона улар учун ажаратилди. Битта компьютер тўплами, проектор уларга берилди. Тингловчилар ўзларига бириктирилган гуруҳларда биттадан очиқ дарс, иккитадан ортиқ дарс таҳлили кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилди ва кафедра йиғилишида муҳокама қилинди. Шу жумладан битирув ишларини бажаришда тажрибали профессор-ўқитувчилардан т.ф.н., профессор Ш.К.Муродов, т.ф.н., доцент П.Адилов, доцентлар А.Аширбоев, М.Халимов, доцент в/б. З.Мирзалиев, Н.Ташимов, катта ўқитувчилар Б.Ниғмонов, Н.Ғуломова, ўқитувчилар К.Маликов ҳамда Х.Рихсибоевалар ўз ёрдамларини аямадилар. Малака ошириш курси тингловчиларидан т.ф.н., профессор Т.Азимов (ТДТУ), т.ф.н., доцент И.Мамуров (ТТЙМИ), т.ф.н., доцент К.Мадуамров (НамМПИ), т.ф.н., доцент Р.Синдаров (ТАЙИ), катта ўқитувчи А.Жабборов (ТТЙМИ), доцент А.Валиев (Низомий номидаги ТДПУ), катта ўқитувчи Х.Халилова (ТТЕСИ), катта ўқитувчи Б.Есбоғанова (НукусДПИ), катта ўқитувчи У.Алимов (ТТЕСИ), катта ўқитувчи Л.Абдурахимов (ТермизДУ), Р.Ташпулатов, т.ф.н., доцент М.Сафаров (ҚаршиДУ) ва бошқалар амалиёт даврида ўзларининг юксак маҳоратли педагог эканликларини, очиқ дарслари намунали тарзда ўтганлигини айтиш мумкин. Кафедрада профессор-ўқитувчиларидан т.ф.н., доцент П.Адилов “Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусида, доцент А.Аширбоев “Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда терминология муаммолари” мавзусида, доцент М.Халимов “Талабалар мустақил фаолиятини ташкил қилиш муаммолари” мавзусида, доцент в/б. Н.Ташимов “Чизма геометрия фанларини ўқитишда талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш” мавзусида мастер-класслар ўтказдилар. Мазкур мастер-класслар тингловчиларда катта таъсурот қолдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. “Муҳандислик графикаси ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси мудири, доцент М.Халимов