“Эҳтиром ва эъзоз” мавзусида давра суҳбати

“Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Эҳтиром ва эъзоз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.Қўйсинов, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов, тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Ботирова, Мирзо Улуғбек номидаги ЎЗМУ профессори, фалсафа фанлари доктори Н.Шермухамедова, Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлари номзоди Э.Қодиров, декан муовинлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

2017 йил 31 январь куни университетда мустақиллигимиз асосчиси, давлат арбоби, буюк сиёсатчи, дунё ҳамжамиятида катта ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Эҳтиром ва эъзоз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўлига бағишланган видеоролик билан бошланди. Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.Қўйсинов, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов, тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Ботирова, Мирзо Улуғбек номидаги ЎЗМУ профессори, фалсафа фанлари доктори Н.Шермухамедова, Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлари номзоди Э.Қодиров, декан муовинлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар. Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.Қўйсинов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ҳақида, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримовнинг мустақиллигимиз ва мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни ҳақида, тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Ботирова Биринчи Президентимиз Ислом Каримов билан бирга фаолият олиб борган давр ҳақида, Мирзо Улуғбек номидаги ЎЗМУ профессори, фалсафа фанлари доктори Н.Шермухамедова Ўзбекистонинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи ҳақида, Тошкент давлат юридик университети доценти юридик фанлари номзоди, Э.Қодиров Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси яратилишига қўшган хиссаси” тўғрисида фикр ва мулохазаларини тадбир иштирокчиларига гапириб бердилар.