“Mustaqil O'zbekiston - innovatsion Taraqqiyot yo'lida” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya

2017 йил 10 февраль куни университетнинг мажлислар залида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция – равнақимиз қомуси” Форуми доирасида “МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН - ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

2017 йил 10 февраль куни университетнинг мажлислар залида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция – равнақимиз қомуси” Форуми доирасида “МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН - ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. “Конституция – равнақимиз қомуси” Форуми доирасида “МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН - ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Қонституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда университет профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшларнинг билимларини янада бойитиш, университетда илмий, ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш мақсадида соҳа мутахассислари иштирокида Форум бўлиб ўтди. Конференцияни университет ректори Ш.Шарипов кириш сўзи билан очиб “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН - ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр юритди. Шундан сўнг маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор А.Асқаров Ўзбекистонда олий таълим тизимида касбий фанларни ўқитишда муаммолар, таҳлил ва таклифлар мавзусида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, фалсафа фанлари доктори Ш.Шодмонова Бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш омиллари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети профессори, фалсафа фанлари доктори Н.Шермухамедова “Таълимнинг ижтимоийлашуви ва гуманитар таълим муаммолари”, Тарих фанлари доктори, профессор Д.Зиёева "Ўзбекистонда замонавий шаҳар маданияти”, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори А.Абдуқодиров “Узлуксиз таълим тизимида кейс технологияларидан фойдаланиш”, мавзусида ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Конференциянинг якунланишида Университетнинг илмий ишлар бўйича проректор Б.Абдуллаева ўзининг қарашларида “Конституция – равнақимиз қомуси” Форуми доирасида “МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН - ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА” амалга ошрилган ишларга алоҳида тўҳталиб ўтди. Форумда ўз маърузалари билан иштирок этган нотиқларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Форумда университет ректори Ш.Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор А.Асқаров, университет профессори, фалсафа фанлари доктори Ш.Шодмонова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети профессори, фалсафа фанлари доктори Н.Шермухамедова, Тарих фанлари доктори, профессор Д.Зиёева, университет профессори, педагогика фанлари доктори А.Абдуқодиров, университет илмий ишлар бўйича проректори Б.Абдуллаева, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.Қўйсинов, факультет декан ва декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этдилар.