Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 14 апрелда тасдиқланган назорат режаси ижроси бўйича университетда бажарилган ишлар ҳақида

Жорий йилнинг 25 апрелида университетда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар билан шоиралар Назира ас-Салом, Заҳрохон Абдураҳмонова ҳамда шоир Аҳад Қаюм иштирокида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Низомий номидаги ТДПУда “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш”га йўналтирилган туркум тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг 22 апрель куни мазкур мавзу доирасида университетда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, таниқли шоиралар Зулфия Мўминова, Озода Бекмуродова ҳамда филология фанлари номзоди, шоир Дилшод Ражаб иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ёшларда китобга, шеъриятга муҳаббат туйғусини шакллантириш, китобнинг инсон камолотидаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, жорий йилнинг 25 апрелида университетда талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар билан шоиралар Назира ас-Салом, Заҳрохон Абдураҳмонова ҳамда шоир Аҳад Қаюм иштирокида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда китобнинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида гапирилди. Шунингдек, тадбир давомида талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар томонидан шоир Муҳаммад Юсуф асарларининг халқчиллиги, унинг асарларида Ватан, она, она юртга муҳаббат, ёшлик, муҳаббат тушунчаларининг моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди, шоир шеърларидан ўқилди. Шу билан бирга ёш шоир Аҳад Қаюм қаламига мансуб, ота-онага муҳаббат, ёшлик, илм ўрганишга бағишланган шеърлари талабалар томонидан ёддан ўқилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Тадбирлар ҳақидаги маълумотлар университетнинг “Педагог” газетасида чоп этиш учун тақдим этилди ҳамда университет веб-сайтига жойлаштирилди.