Nizomiy nomli TDPU “Xumson” o'quv –dala bazasida Hashar

Низомий номли ТДПУ “Хумсон” ўқув –дала базасида ҲАШАР

Tafsilot

Низомий номли ТДПУ “Хумсон” ўқув –дала базасида ҲАШАР

Batafsil

2017 йил 11 ноябрь куни “Хумсон” ўқув дала базасида ободонлаштириш мақсадида ҳашар уюштирилди .Фалультет декани Қ.Сапаров томонидан ерларни ҳайдаш учун техникалар ташкиллаштирилди. Ҳайдалган ерларни талабалар томонидан текисланди ва ариқлар тортилди. Факультет талабалари томонидан териб йиғилган ва қуритилган 100кг каштан уруғлари экилди. Каштан уруғ униб кўчат бўлиб етишади .Тахминан 3000 дона каштан кўчатлари етиштирилади ва университет, ўқув-дала базасини ободонлаштириш учун фойдаланилади. Ҳашарда факультетнинг 2 ,3, 4 курс талабалари фаол қатнашдилар. Ҳашарда айниқса, 1) Умаралиев Бунёд – 201 КЎМ 2) Шерматов Вохид – 201 КЎМ 3) Муратов Миртохир – 201 БЎМ 4) Турсунбоев Шохрух – 201 БЎМ 5) Остоноқулов Илхом – 201 БЎМ 6) Хўжаев Саидзаим – 301 БЎМ 7) Абдалиев Абдужамил – 401 БЎМ 8) Тўраев Шохрух – 401 БЎМ жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилдилар .

Ботаника кафедраси профессори, б.ф.д. П.Мирҳамидова

Mavzuga oid