2017-2030 istiqbolli rivojlanish rejasi

Ushbu ilovada Toshkent davlat pedagogika universitetining 2017-2030 yillarga mo‘ljallangan istiqbolli rivojlanish dasturidagi ilmiy sohada amalga oshirilpdigan ishlar rejasi yoritilgan

Tafsilot

Qisqacha

Ushbu ilovada Toshkent davlat pedagogika universitetining 2017-2030 yillarga mo‘ljallangan istiqbolli rivojlanish dasturidagi ilmiy sohada amalga oshirilpdigan ishlar rejasi yoritilgan

Batafsil

№ Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Талаб этиладиган маблағ (млн. сўм) Муддати Масъуллар Кутилаётган натижа II. Илмий тадқиқот ишлар соҳасида иқтисодиёт тармоқлари билан инновацион-корпоратив ҳамкорликни янада ривожлантириш 2.1. Университет илмий-тадқиқотларининг устувор йўналишларини илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибалар ҳамда кафедраларнинг ўзига хослиги асосида тизимли равишда такомиллаштириш 1. Республикада фан ва технологиялар ривожланишининг истиқболли устуворйўналишлари асосида университет ва кафедралар илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш бош стратегияси ишлаб чиқилади ва тсдиқланади. 2. Ҳар йили илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибалар ҳамда кафедраларнинг ўзига хослиги асосида илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналишларини такомиллаштириб бориш - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари Университет ва кафедралар илмий-тадқиқаотларининг устувор йўналишлари аниқланади ва изланувчиларга ушбу йўналишларда тадқиқот мавзулари берилади. университет ва кафедраларнинг ўзтга хос имиджи шаклланди. 2.2 Университетда мавжуд илмий салоҳият ва корхона (ташкилот, таълим муассаса)ларда тўпланган бой амалий тажрибадан биргаликда самарали фойдаланиш орқали иқтисодиётни замонавий ривожланишига қаратилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш мақсадида корхоналарни, таълим муассасаларини техник ва технологик модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ долзарб илмий-амалий мавзулар бўйича университет инновацион гуруҳлари доирасида илмий тадқиқот ишларининг ҳажмини ошириш. 1. Университет кафедра-ларининг корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. 2. Корхоналар ва таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш мақсадида инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида шартномалар имзоланади. 3.Шартномаларга мувофиқ инновацион гуруҳлар фаолияти ташкил этилади ва ушбу гуруҳларга профессор-ўқитувчилар, изланувчилар, магистр ва талабалар жалб этилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ўзаро ҳамкорликда инновацион гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйилиши натижасида корхоналар ва таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини юқори кўрсаткичларга эришиши таъминланади, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларнинг стажировка ҳамда малакавий амалиётлари ташкил этилади, тайёрланаётган магистрлик ва докторлик диссертациялари ҳамда битирув малакавий ишларининг сифати янада ошади. 2.3. Профессор-ўқитувчилар, таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш орқали университет илмий салоҳиятини 70-75 % гача ошириш. (2.2.-банд бўйича илова) 1. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишларини босқичма-босқич ҳимоя қилишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. 2.Чора-тадбирлар режасига мувофиқ диссертация ишларининг ҳимояси ўз вақтида амалга оширилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, кафедра мудирлари, илмий маслаҳатчилар, илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар Диссертациялар ҳимоя қилиниши натижасида университет профессор -ўқитувчиларининг илмий салоҳияти ошади. 2.4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 304-сонли қарори асосида университетда Илмий кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш, таянч докторантура ва докторантура изланувчиларининг диссертация ишлари ҳимоясини фаоллаштириш. 1. Илмий кенгаш таркиби қайта кўриб чиқилади ва унинг фаолияти самарали йўлга қўйилади. 2. Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида тузилган инновацион гуруҳга таянч докторантура ва докторантура изланувчилари тадқиқот объектлари бўйича бириктирилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, кафедра мудирлари, Илмий кенгаш илмий котиби Илмий кенгаш фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали диссертация ишлари ҳимоясининг натижадорлиги ошади, таянч докторантура ва докторантура изланувчилари тадқиқот объектларидан ўз диссертация ишлари учун зарур бўлган статистик маълумотларни олиш ва уни амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар. 2.5. Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (Doctor of Philosopy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторлари тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли, юқори ипакт-фкторга эга хорижий илмий журналларда чоп этишни фаоллаштириш. 1. Профессор-ўқитувчилар томонидан илғор хорижий журналлар учун мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш бўйича қисқа муддатли ўқув семинарлари ташкил этилади. 2. Уларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, кафедра мудирлари. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан илғор хорижий илмий журналларда мақолалар чоп этишнинг жадаллашуви натижасида илмий салоҳиятнинг ўсишига хизмат қилади 2.6. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 4.4-банди “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” бандида белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиқиб диссертациялар ҳимоясини фаоллаштириш. 1. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ёзги таътил даврида вилоятлар кесимида ишчи гуруҳ фаолияти ташкил этилади ва ушбу ишчи гуруҳга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар ва талабалар бириктирилади. 2.Мамлакатда таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга қара-тилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган диссертация мавзулари базаси шакл-лантирилади ва изланувчиларга бириктирилади. 3. Диссертация ишларининг ҳимояси ташкил этилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, кафедра мудирлари. Ишчи гуруҳ томонидан тўпланган маълумотлар ва амалга оширилган ишлар натижасида Ҳаракатлар стратегияси бандида белгиланган вазифаларнинг ижроси ўз вақтида ва самарали равишда таъминланади. Муаммоли мавзулар бўйича ўқитишнинг замонавий технологиялари, баркамол авлод тарбиясига қаратилган диссертациялар ҳимояси ташкил этилади. 2.7. “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркасида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали хўжалик шартномалари, шу жумладан “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркасида шартномалар тузишни фаоллаштириш. (2.6.-банд бўйича илова) 1. Кафедралар ихтисосликларидан келиб чиқиб зарур шарт-шароитлар яратиш орқали инновацион ишланмалар шакллантирилади. 2.Шакллантирилган инновацион ишланмалар бўйича хўжалик шартномалари тузилади ва ишланма муаллифлари рағбатлантирилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Инновацион ишланмалар салмоғининг ошиши натижасида корхоналар фаолияти самарали йўлга қўйилади ва университет моддий-техника базаси кенгаяди. Янги ишланмалар ва хўжалик шартномалари ҳажми йилдан-йилга ошиб боради. 2.8. Университет билан корхоналар ўртасида ўзаро инновацион-корпоратив ҳамкорлик-ни янада кучайтириш мақсадида кафедралар филиалларини очиш ва ҳар йили профессор-ўқитувчиларни илмий-амалий стажировка-ларини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш. (2.7.-банд бўйича илова) 1. Ҳамкор корхоналарда кафедра филиаллари ташкил этилади. 2. Кафедра филиалларида профессор-ўқитувчилар-нинг стажировкалари ташкил этилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, кафедра мудирлари. Ҳамкор корхоналар ва таълим муассасаларида кафедра филиаллари фаолияти йўлга қўйилади ва ташкил этиладиган стажировкалар орқали профессор-ўқитувчиларнинг малакаси ошади, илмий ишланмалар аппробациядан ўтади ва амалиётга татбиқ этилади. 2.9 Университетнинг “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий ” илмий электрон журнали фаолиятини такомиллаштириш ва келгусида ОАК рўйхатига киритилган хорижий илмий журналлар даражасига эришиш. 1. Магистрантлар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларини кучайтириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини чоп этиш мақсадида хорижий илмий журналлар томонидан қўйиладиган талаблар асосида мақолалар қабул қилинади. 2. Мақолаларни хорижий илмий журналлар томонидан қўйиладиган талабларга мос равишда чоп этиш йўлга қўйилади. 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали томонидан чоп этиладиган мақолаларнинг сифати ошади. 2.10. Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларини ҳамкорлик ўрнатилган корхоналар ва ташкилотларда амалиёт ўтишларини кенгайтириш ва корхоналарда магистрлик диссертация ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини ташкил қилиш. 1.Бакалавриат ва магистратура талабаларининг корхоналар ва таълим муассасаларида малакавий амалиётлари ташкил этилади. 2. Корхоналардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тайёрланади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорлик маркази. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари учун маълумотлар базаси шакллантирилади. Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларида корхона, таълим муассасалари ва ташкилотлардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ илмий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилади.Битирувчилар бандлиги таъминланади. 2.11 Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш. 1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳаларда кафедра профессор-ўқитувчиларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. 2. Лойиҳалар сонини 1,5-2 мартагача ошириш чоралари кўрилади. 3. Тадқиқот натижалари асосида дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар чоп этиш 2 мартага кўпайтирилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Профессор-ўқитувчиларнинг лойиҳаларда иштирок этишлари натижасида дарслик, ўқув қўлланма монография ва илмий мақолалар чоп этиш салмоғи ортади. 2.12 Университет кафедралари томонидан Ўзбекистонда педагогика соҳасида тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалари доирасида: битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялари ва курс ишлари мавзуларини доимий янгилаб бориш; фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзуларини шакллантириш (ҳар бир кафедрада таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка талабгорлар сонидан келиб чиқиб) ва доимий янгилаб бориш. 1. Ҳар ўқув йилида истеъмолчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб истеъмолчи корхона, таълим муассасалари ва ташкилотларда мавжуд муаммолар ўрганилади. 2. Ушбу муаммолардан келиб чиқиб илмий тадқиқотлар мавзуларини янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 3. Битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялари ва курс ишлари мавзулари педагогика соҳасида тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш фаолиятининг устувор йўналишлари ва долзарб вазифаларига мос ҳолда доимий янгилаб борилади. 4. Кафедралар профессор-ўқитувчилари томонидан монография ва рисолалар чоп этиш ҳамда профессор-ўқитувчилар камида 2 та мақола ва 3 та маъруза тезислари чоп этилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Ҳамкорлик натижасида битирув малакавий ишлари, магистрлик, докторлик диссертациялар ҳамда курс ишлари мавзулари янгиланади. Профессор-ўқитувчилар томонидан монография, рисола ҳамда мақола ва тезислар чоп этиш ҳажми янада ортади. 2.13 Хорижий ҳамкор ОТМ ва ташкилотлар ҳамда дипломатик корпуслар ҳамкорлигида Ўзбекистон ютуқларини халқаро майдонда кенг тушунтириш учун халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли илмий-амалий анжуманларни ўтказиш. 1. Дипломатик корпуслар билан ҳамкорликда анжуманлар режаси ишлаб чиқилади. 2. Ушбу режага мувофиқ халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли илмий-амалий анжуманлар ташкил этилади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва ИПКТ бўлими, факультет деканлари, кафедра мудирлари. Юқори савиядаги анжуманлар ташкил этилади ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 2.14 Университет иқтидорли, ибратли, одобли, Ватанга садоқати юқори бўлган талабаларининг “Олтин фонд”и ишини фаоллаштириш, кенгайтириш ҳамда уларни Республика талабалар фан олимпиадасида ҳамда Давлат стипендиялари танловларида фахрли ўринларни эгаллашларига эришиш. 1.Ҳар ўқув йилида иқтидорли талабалар танловини ўтказиш орқали юқори билимга эга талабаларни “Олтин фонд”га жалб этилади. 2.Улар Республика талабалар фан олимпиадаси, Ўзбекистон Республикаси Презденти ҳамда Давлат стипендиялари танловларига тайёрланади. - 2017-2030 йй. Илмий ишлар бўйича проректор, Илмий тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими. “Олтин фонд” фаолияти янада фаоллашади. Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб қувватлаш орқали ўз илмий салоҳиятларини юзага чиқаришларида ва Республика талабалар фан олимпиадасида ҳамда Давлат стипендиялари танловларида фахрли ўринларни эгаллашларига амалий ёрдам кўрсатилади. III. Таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш 3.1. Институционал ҳамкорлик (Халқаро илмий ташкилотларга аъзолик) - Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, бакалавр, магистрлар, илмий изланувчи, профессор-ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини тузишни янада кенгайтириш (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Япония, Корея Республикаси, ХХР ва бошқа давлатлар) Халқаро шартномалар, олий таълим соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва шартномалар имзоланади ва уларнинг бажарлиши таъминланади. (3.1-банд бўйича илова) - 2017-2021 йй. Барча проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, халқаро алоқалар бўлими. Яқин келажакда кутилаётган халқаро фаолиятда: - ҳамкорлик янада кенгайтирилади; - халқаро талабалар алмашинуви сони кўпаяди; - талабалар ва педагог ходимлар билим даражаси ва тил билиш кўникмаси ошади. 3.2. Илмий ҳамкорлик - университетда таълим ва тадқиқотлар жараёнларига етакчи хорижий экспертлар ва таниқли олимларни жалб этишни кенгайтириш. Стратегик вақт оралиғида университетда академик ҳамкорликни қуйидаги асосий шакллар бўйича амалга оширилади: - Европа Иттифоқи ва бошқа хорижий лойиҳалар доирасида университетда профессор-ўқитувчи ва ходимлар алмашинуви таъминланади ва бу алмашинув натижасида университет талаба ва профессор ўқитувчиларига семинар-тренинглар ташкил этилади; - халқаро шартномалар, олий таълим соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва шартномалар имзоланади. (3.2-банд бўйича илова) - 2017-2020 йй. Барча проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, халқаро алоқалар бўлими. Хорижий лойиҳалар доираси асосида профессор- ўқитувчи ва ходимлар алмашинуви таъминланади ва бу алмашинув натижасида университет талаба ва профессор- ўқитувчиларига семинар-тренинглар ташкил этилади. 3.3. Илмий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда университетнинг халқаро нуфузини ошириш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар грантларини университетга жалб этиш Университетда илмий ва илмий тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик олиб борилади (3.3-банд бўйича илова) - 2017-2030 йй. Барча проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, халқаро алоқалар бўлими. Университет факультет ва кафедраларининг ташаббуси орқали халқаро илмий тадқиқот лойиҳалари ташкил этилади, илмий мақола ва тезислар чоп этилади. Илмий-тадқиқотлар халқаро даражада ривожланади. Кутилаётган илмий клуб ва лабараториялар фаолияти кенгаяди ва халқаро тус олади. 3.4. Ижтимоий-маданий ҳамкорлик, таълим хизматлари орқали университетнинг миллий иқтисодий таълим нуфузини ошириш ва дунё миқёсида ўз рақобатбардошлик ўрнини мустаҳкамлаш. Ижтимоий-маданий ҳамкорлик амалга оширилади. (3.4-банд бўйича илова) - 2017-2030 йй. Барча проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, халқаро алоқалар бўлими. Университетда нафақат таълим, балки маданий-маърифий фаолият хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилади ва алоқалар мустаҳкамланади.