5110700 - Informatika o`qitish metodikasi

5110700 – Информатика ўқитиш методикаси   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Tafsilot

Qisqacha

5110700 – Информатика ўқитиш методикаси   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Batafsil

5110700 – Информатика ўқитиш методикаси   таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи

 

4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир. 4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари – умумтаълим мактаблари, академик лицейлар,  касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, математик усуллар. 4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:

  • ўқитувчилик;
  • тарбиячилик;
  • ўқув-методик;
  • илмий-тадқиқот.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади. 4.4  Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси   таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак: - ўқитувчилик: умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиси бўлиб ишлаш; - тарбиячилик: умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш; - ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш; илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш ва бошқалар.