5110900 - Pedagogika va psixologiya

5110900 – Педагогика ва психология   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог-психолог, педагогика ва психология бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Tafsilot

Qisqacha

5110900 – Педагогика ва психология   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог-психолог, педагогика ва психология бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Batafsil

5110900 – Педагогика ва психология таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи

 

4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси 5110900 – Педагогика ва психология   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог-психолог, педагогика ва психология бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир. 4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари 5110900 – Педагогика ва психология таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари – умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар,  касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, педагогик-психологик тадқиқот методлари. 4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари 5110900 – Педагогика ва психология таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз педагогик-психологик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:

  • педагог-психолог;
  • ўқитувчилик;
  • тарбиячилик;
  • ўқув-методик;
  • илмий-тадқиқот.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади. 4.4  Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари 5110900 – Педагогика ва психология  таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак: – педагог-психолог: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагог-психолог ва ижтимоий педагог бўлиб ишлаш; -  ўқитувчилик: академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагогика ва психология ўқитувчиси бўлиб ишлаш; -  тарбиячилик: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш; -  ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш; илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш ва бошқалар.