Kasb ta`limi (Informatika va axborot texnologiyalari)

5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)  академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Tafsilot

5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)  академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

Batafsil

5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)   таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи

 

4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси 5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)  академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари учун информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир. 4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари 5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)  таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари –академик лицейлар,  касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, ишлаб чиқаришда дастурчи-уста. 4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари  5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)  таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:

  • ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик;
  • тарбиячилик;
  • ўқув-методик;
  • Ишлаб-чиқариш;
  • Ижтимоий ва жамоа соҳасида;
  • илмий-тадқиқот.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади. 4.4  Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари 5111000-Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)   таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак: ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик фаолияти: -  ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш; -  ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини, жумладан ўқув устахоналарида, ўтказиш; -  замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш; -  ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш; -  ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг техник воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш; -  мустақил таълим ва ижодий изланиш натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар соҳасиларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш.                тарбиячилик фаолияти: -    умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш; ўқув-методик фаолияти: -   мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш; Ишлаб-чиқаришдаги фаолияти: - компьютер жихозлари-устаси: комптютер ускуналарининг барча турлари,  ва техникаларини йигиш ва таъмирлаш, комьпютерчи дизайнер, барча электрон кўринишдаги, жумладан реклама ва иллюстратив  плакатларни яратиш, замонавий электрон дастурий воситалари яратиши; - раҳбар-ижрочи:  маданий - маърифий, техникавий  ишлаб чиқариш, таъмирлаш ишларини бажаришга мослашиши; -  касбий этика кодексига риоя қилиш. Ижтимоий ва жамоа соҳасидаги фаолияти: -  ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш; -  ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок этиш.илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш ва бошқалар.