“Vatanning sheryurak baxodiri” kitobi taqdimoti

24 февраль куни 10:30 да тарих факультетида тарих фанлари номзоди доцент Жумабой Рахимовнинг Ватаннинг шерюрак баходири (Жалолиддин Мангуберди) номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотга “Тарих ўқитиш методикаси” ва “Миллий ғоя маънавият ва ҳуқуқ”таълими йўналиши талабаларининг 1-курс талабалари жалб қилинди. Муаллиф китоб ҳақида қизиқарли воқеаларни талабаларга ўз маърузасида айтиб ўтди, талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Тадбир талабаларда катта таъсурот қолдирди.