“Ta'lim tizimida informatika va axborot texnologiyalari mutaxassislarini innovatsion faoliyatga tayyorlashdagi muammo va yechimlar”

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2015 йил 4 май куни “Таълим тизимида информатика ва ахборот технологиялари мутахассиcларини инновацион фаолиятга тайёрлашдаги муаммо ва ечимлар” мавзусида Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари миқёсида илмий-амалий анжумани ўтказилади. Анжуманда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари профессор-ўқитувчилари, стажёр-изланувчи-тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар қатнашиши мумкин.

Анжуманда қуйидаги масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган: 1. Таълим тизимида информатика ва ахборот технологиялари мутахасисисликларни инновацион фаолиятга тайёрлашдаги муаммо ва ечимлар 2. Таълим тизимида информатика ва ахборот технологиялари йўналишидаги фанларни ўқитиш муаммолари 3. Математик ва компьютерли моделлаштириш, ахборот хавфсизлиги ва уни бартараф этиш усуллари 4. Таълим тизимида мутахассисликларни инновацион фоалиятга тайёрлашда АКТ дан фойдаланиш муаммо ва ечимлари: