"Жаҳон тарихи" кафедраси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидаги республикамиз олий таълим муассасаларидаги турдош кафедралар учун таянч кафедра сифатида республика таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади.
"Жаҳон тарихи" кафедраси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидаги республикамиз олий таълим муассасаларидаги турдош кафедралар учун таянч кафедра сифатида республика таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Тарих кафедраси 1998 йилгача “Ўзбекистон тарихи”, 2011 йилгача “Ватан тарихи” номи билан фаолият кўрсатган бўлса, 2011 йилдан бошлаб “Ватан тарихи” кафедраси ҳамда “Ҳорижий мамлакатлар тарихи” кафедраларининг бирлаштирилиши натижасида “Тарих” кафедраси номи билан қайта ташкил этилди ва бугунги кунда шу ном остида фаолият юритмоқда. 2011 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида амалга оширилган оптималлаштириш жараёнларида Тарих факультети таркибидаги “Хорижий мамлакатлар тарихи” ҳамда “Ватан тарихи” кафедралари бирлаштирилди ва “Тарих” кафедраси номи остида фаолиятини давом эттира бошлади. “Тарих” кафедраси ташкил этилган вақтда унга тарих фанлари номзоди, доцент Э.Қосимов (2011-2013 йй) ва тарих фанлари номзоди, доцент С.Тўраев (2013 й)лар раҳбарлик қилишган бўлса, 2013 йил сентябр ойидан бошлаб “Тарих” кафедрасини тарих фанлари номзоди, доцент З.А.Илҳомов бошқариб келмоқда. Кафедра тарихини уч босқичга бўлиб, яъни 2011 йилгача фаолият кўрсатган “Ватан тарихи” кафедрасининг фаолиятини, 2011 йилгача фаолият кўрсатган “Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси фаолиятини ҳамда 2011 йилдан бошлаб фаолият кўрсатаётган “Тарих” кафедрасида амалга оширилётган ишларнинг ёритиб берилиши мақсадга мувофиқдир. ВАТАН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ 2011 йилгача “Ватан тарихи” кафедраси дастлаб “Ўзбекистон тарихи” кафедраси номи билан 1971 йилда академик Яҳё Ғуломов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унга турли йилларда академик Я.Ғуломов (1971-76), доцент З.Ахмаджонова (1976-77), профессор Г.Желтова (1977-78), доцент Н.Бекназаров (1978-79), доцент М.Рахимов (1977-89), доцент М.Исҳакова (1989-95, 1998-2000), профессор А.Набиев (1995-96), доцент Ш.Пидаев (1996-97), доцент С.Ўлмасов (1997-1998), доцент А.Хасанов (2000-2001), академик А.Асқаров (2001-2008), доцент С.Тўраев (2008-2011) раҳбарлик қилишган. Кафедра дастлаб ташкил этилган 1971 йилда “Ўзбекистон тарихи” номи билан аталган. Мустақил Ўзбекистон ёш авлодини фан йўналишларининг қайси бир соҳаси бўйича мутахассис бўлиб етишишларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча Олий ўқув юрти талабалари дунёқарашида мустақиллик миллий мафкурасини шакллантириш учун Ўзбекистон тарихи, ўзбек халқининг бой маданий мероси ва ўзбек алломаларининг жаҳон цивилизациялари тарихига қўшган улкан ҳиссалари нақадар улкан ва муҳим эканлиги инобатга олиниб, барча Олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихини ўқитиш зарур деб топилди ва уларда “Ўзбекистон тарихи” кафедралари очилди. Шу муносабат билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Тарих факультети таркибида фаолият кўрсатиб келаётган “Ўзбекистон тарихи” кафедраси 1998 йилдан “Ватан тарихи” номи билан мутахассис тайёрловчи таянч кафедрага айлантирилди. Кафедра ташкил топган кундан бошлаб, таълим тизимидаги тарих фанларига оид кўплаб дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалари, давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурлар тайёрланди. Кафедра профессор-ўқитувчилари жаҳон тажрибасидан ўтган тарихни холисона ёритишнинг кенг тарғиботчилари бўлдилар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари мутахассисларига услубий ва амалий ёрдам бериш бўйича муайян ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Ўрта махсус таълим тизими мактаблари учун “Ўзбекистон тарихи”, “Тарихий ўлкашунослик” фанлари бўйича электрон ўқув қўлланмалари тайёрлаб берилди. Республика тарихчиларининг вакиллари ва кафедрамизнинг бугунги илмий-педагогик ижодий жамоаси иштирокида 1994 йилда Республика мактабларининг 5-9 синфлар учун давлат тилида Ўзбекистон тарихидан дарслик-қўлланма тайёрланди. Академик А.Асқаров “Ўзбекистон тарихи”нинг энг қадимги замонлардан милодий V асргача (5-синфлар учун), академик А.Р.Мухаммаджонов “Ўзбекистон тарихи”нинг V-XV асрлар даврини (6-синфлар учун), профессор Р.Г.Муқминова раҳбарлигидаги ижодий гуруҳи “Ўзбекистон тарихи”нинг XVI-XIX аср биринчи ярмигача бўлган даврни (7-синфлар учун), профессор Ҳ.Н.Бобобеков илмий раҳбарлигидаги ижодий гуруҳи “Ўзбекистон тарихи”нинг XIX аср ўрталаридан то 1917 йил февралгача бўлган даврини (8-синфлар учун), профессор Р.Ё.Ражабова илмий раҳбарлигидаги ижодий гуруҳи Шўролар ва Мустақиллик даври (9-синфлар учун) тарихини қисқа муддатда ёзишиб, таҳрир ҳайъатига топширдилар. Ушбу 5 китоб олимлар ва тажрибали мактаб ўқитувчилари назаридан ўтгач, 1994 йилда академик А.Асқаров таҳрири остида ўзбек тилида чоп этилиб, Республика мактабларига тарқатилди. Ушбу дарслик қўлланма (айниқса унинг 1-2 китоблари) Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа миллат тилларидаги мактаблар учун 1995-1997 йиллар ичида рус, тожик, қирғиз, туркман, қорақалпоқ тилларига таржима қилиниб, чоп этилди. Бир вақтнинг ўзида ушбу ўқув қўлланмаларидан мустақилликнинг дастлабки йилларида Республика Олий ўқув юртларида ҳам фойдаланилди. Кафедра профессори Ш.Зиёмов эълон қилган илмий мақолаларда ҳозирги замон сиёсий жараёнлари, минтақа давлатлари ҳамкорлиги, халқаро терроризмга қарши кураш масалалари, Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари, тарих фани методологияси, минтақада миллатлараро муносабатлар, цивилизациялараро муносабатлар, мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсий ва маданий жараёнларига кириб бориши ва бошқа масалалар ўрин олган. Профессор Ш.Зиёмов бир қатор минтақавий ва халқаро анжуманларда фаол иштирок этиб, кафедрадаги фаолияти давомида 12 та илмий мақолалар ва рисолалар эълон қилган.Доцент С.Р.Тўраев “Ўзбекистон тарихи таълимининг мазмуни (ўрта махсус таълим мисолида)” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб борди, мазкур мавзуга бағишланган 20 га яқин илмий мақола ва услубий ишланмалар эълон қилди. Доцент Э.Қосимов “XVI-XIX асрларда Ўрта Осиё хонликларида сиёсий тарқоқлик ва унинг оқибатлари” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда. У мустақиллик йилларида 26 та илмий мақола (5,20 б,қ.), 18 та ўқув-услубий ишлар (46,6 б.қ.) эълон қилди. 2012 йилда ижодий гуруҳ раҳбари сифатида олий таълим талабалари учун “Жаҳон тарихи” фанидан ўқув қўлланмасининг нашр этилишида катта фаолият кўрсатди. Ҳозирги кунда докторлик диссертацияси устида муваффақиятли тадқиқотлар олиб бормоқда. Доцент З. Илҳомов 2004 йилда “Алиқули Амирлашкар ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Кейинги йилларда унинг муаллифлигида “Ўзбекистон тарихини ўқитиш (ўрганиш)нинг методологияси” (2003), “Ўзбек давлатчилиги тарихи” (2003), ўқув услубий қўлланма чоп этди ва кафедрадаги фаолияти йилларида 40 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишларини эълон қилди. Катта ўқитувчи М. Абдакимова 2004 йилда “Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасалари ва уларнинг аҳамиятли масаласига доир” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 1997-2004 йилларда кафедрадаги фаолияти давомида 15 та илмий ва илмий-услубий мақолалар эълон қилди. Ўқитувчи Ф. Толипов “Нурота воҳаси аҳолисининг оилавий урф-одат ва маросимларида жамоа (маҳалла) анъаналари (XIXаср охири – XX аср биринчи ярми)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ўқитувчи Е. Пустовая “Монетная масса и движения в Средней Азии в XIX веке” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Катта ўқитувчи М.Хўжамов “ХХ аср бошларида Туркистонда маориф масаласи” мавзусида номзодлик диссертацияси устида изланишлар олиб борди. Бу йиллар мобайнида кафеддра аъзолари томонидан 200 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақолалар эълон қилинди. Кафедра фаолиятининг кейинги йилларида О.Пуговкина 2006 йил 14 декабрда “История Туркестана в наследии Российской историографии” мавзусида, М.Эсонов 2007 йилда “Авесто” жамиятининг археологик материалларда акс этиши (Қадимги Бақтрия ва Марғиёнанинг юронза даври моддий маданият ёдгорликлари мисолида” мавзусида, Р.Муллажонова 2008 йилда “Туркистонда миллий озодлик ҳаракатлари тарихини ўқитишнинг методик асослари (XIX аср 2-ярми-ХХ аср бошлари)” мавзусида, Н.Расулова 2010 йилда “Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йиллар)”, Ф.Исматуллаев 2010 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигининг ўрнатилиши (1991-2005 йй)” мавзуларида номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар ва бугунги кунда ҳам кафедрадаги илмий ва ўқув фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Бу йилларда кафедранинг илмий-педагогик жамоаси Олий таълимнинг бакалавриат босқичи талабалари учун “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистон археологияси” “Тарих фани методологияси”, “Ўзбек давлатчилиги тарихи”, “Тарихий ўлкашунослик” фанларидан, магистратура босқичи талабалари учун эса “Тарих фанининг методологик асослари”, “Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи”, “Ўзбекистон археологиясининг долзарб масалалари”, “Ўзбекистон халқлари маданияти” фанлари бўйича давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурлар тайёрлади. Магистрантларга “Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари”, “Археология дала амалиёти ва лаборатория тадқиқот методлари”, “Топонимика” ҳамда “Геральдика ва нумизматика” танлов предметларидан махсус курслар ўқилди, талабаларнинг битирув малакавий ишларига ва ёш-тадқиқотчи магистрларнинг магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилдилар. Ҳар икки босқич таълим жараёнига юқори илмий салоҳиятга ва педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар жалб этилиб, бу йилларда тарих фанлари доктори, Беруний номидаги давлат мукофотининг совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон ФА нинг академиги, профессор А.Асқаров, тарих фанлари доктори, профессор Ш.Зиёмов, тарих фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор К.Оқилов, тарих фанлари доктори, профессор Д.Алимова, тарих фанлари доктори, профессор Д.Зиёева, тарих фанлари доктори, Ш.Камолиддин, тарих фанлари номзоди, доцент С.Тўраев, тарих фанлари номзоди, доцент Э.Қосимов, тарих фанлари номзоди, доцент Г.Богомолов, тарих фанлари номзоди, доцент Л.Баратова, тарих фанлари номзодлари Н.Эгамбердиева, Ф.Толипов, М.Абдакимова, З.Илҳомов, ўқитувчилар Ф.Рустамова, М.Хўжамов, Е.Пустовая, Б.Турдиевлар кафедрада фаолият кўрсатдилар. 2002 йилдан бошлаб кафедрада “Ўзбекистон тарихини ўрганиш(ўқитиш)нинг назарий ва илмий-методологик асослари” номли семинари фаолият кўрсата бошлади. Мазкур семинарда кафедранинг илмий тадқиқот йўналиши мавзуларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари, тарихга доир назарий ва илмий-методологик масалалар ва тарихий жараёнлар таҳлилига янгича ёндашувлар, Ўзбекистон тарихига доир археологик кашфиётлар ва мустақил Ўзбекистон Республикасининг жаҳон сиёсий ва иқтисодий жараёнларига кириб бориши, глобализация ва халқаро экстремизм, буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссалари каби масалаларда Республика етук олимларининг чиқишлари ташкил этилди. “Ватан тарихи” кафедрасининг илмий тадқиқотлар ва ўқув услубий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари “Ватан тарихи” кафедраси Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти, Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я.Ғ.Ғуломов номидаги Археология институти, шунингдек Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Тарих факультети, Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг “Марказий Осиё халқлари тарихи” кафедраси, А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг Тарих факультети меҳнат жамоалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институтида “Ватан тарихи” кафедрасининг филиали ташкил этилиб, нафақат Институтнинг етук тарихчилари кафедра дарс жараёнларига жалб этилган, балки тарихимизнинг долзарб масалалари юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилган. Кафедра жамоаси Я.Ғуломов номидаги “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилик тарихи” Республика семинарининг фаол иштирокчиси, 2004 йил 19-20 ноябрь кунларида “Ватан тарихи” кафедраси Тарих институти ва Археология институти билан ҳамкорликда “Ўзбек халқининг келиб чиқиши: илмий-методологик ёндашувлар, этногенетик ва этник тарих” мавзусида Республика илмий-назарий семинарини ўтказди, семинар материаллари чоп этилди, мавзу бўйича қатор масалаларда илмий хулосаларга келинди. 2004 йил 24 майда кафедра жамоаси Университетнинг фалсафа кафедраси билан ҳамкорликда “Фалсафа ва тарих фанлари ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг илмий-назарий асослари” мавзусида Республика илмий-методологик конференцияси ўтказди ва конференция материаллари чоп этилди. “Ватан тарихи” кафедраси Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих ва Археология институтлари томонидан тайёрланаётган кўп жилдлик “Ўзбекистон тарихи”ни академик нашрининг икки жилдини тайёрлашда ва уларнинг тайёр бобларни муҳокамасида фаол иштирок этди ва академик А.Асқаров мазкур шу фундаментал тадқиқотнинг 1-жилд, 2-қисм, 1-боб, параграф 1, 2, 6; 2-жилд, 2-қисм, 3-боб, 4-параграфларига муаллифлик қилди. Кафедрада "устоз-шогирд" анъаналари Кафедрада 3 та илмий тадқиқот йўналиши белгилаб олинган бўлиб, бу йўналишлар бўйича бугунги кунда кафедра профессор ўқитувчилари, катта илмий ходим изланувчилар, иқтидорли талабалар иш олиб бормоқдалар. Бу блрада “Ватан тарихи” ҳамда “Хорижий мамлкатлар тарихи” кафедраладари фаолияти давомида самарали ишлар олиб борилган бўлиб ўзига хос “устоз-шогирд” анъаналари шакланган ва қатор мактаблар яратилган. Кафедра қошида “Ёш тарихчилар клуби” фаолият кўрсатиб, унинг таркибида 30 га яқин иқтидорли талабалар қўшимча дарслар олишди. Улар кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб, инглиз тилида ўз оғзаки нутқларини тажрибали ўқитувчилар раҳбарлигида такомиллаштириш билан шуғулландилар, эски ўзбек ёзуви, форс тилидаги бирламчи манбалардан фойдаланиш усулларини ўргандилар, шарқ қўлёзмаларини тавсиф этиш ва компьютер технологиялари иш жараёнлари билан танишдилар. 2003-2004 йилларда клуб аъзоларидан Б.Абдужабборов ва К.Тўраев, С.Улашовалар талабалар Республика танловларида иштирок этиб, А.Навоий номидаги Давлат стипендиясининг соҳиби бўлдилар. 2004 йилда эса Б.Абдужабборов А.Навоий номидаги Давлат стипендиясининг иккинчи марта соҳиби бўлди. “Ватан тарихи” кафедрасининг иқтидорли талабалари Ф.Ҳайитова 2007-2008 ўқув йили учун, Д.Муталибова 2009-2010 ўқув йили учун А.Навоий номидаги Давлат стипендиясининг соҳиблари бўлдилар. Шу йилларда факультет талабаларидан 7 нафари бевосита кафедра профессор-ўқитувчилари илмий раҳбарлигида давлат стипендиялари стипендиатлари бўлдилар. Шунингдек бу иқтидорли талабаларнинг бир қанчаси Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ва “Меҳр Нури” жамғармаларининг “Иқтидорли талабалар учун стипендияси Дастури” ғолиби бўлдилар. 2011 йилда “Ватан тарихи” кафедрасининг фаолияти тўхтатилди ва “Ҳорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси билан биргаликда “Тарих” кафедрасига бирлаштирилди. ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАРИХИ КАФЕДРАСИ 2011 йилгача “Хорижий мамлакатлар тарихи” номи билан фаолият кўрсатган кафедра 1939 йилда “Тарих” кафедрасидан “Умумий тарих” номи билан ажралиб чиққан. Дастлаб унга доцент Д.Е.Хайтун (1939-40), профессор Г.А.Максимович (1940-43), профессор И.П. Петрувшевский (1943-47), доцент В.А.Шишкин (1947-51), доцент П.С.Котляр (1951-54), доцент А.Қ.Қирғизбоев (1954-67), профессор З.Р.Нуриддинов (1967-85), доцент Р.Ғофурова (1985-95) лар раҳбарлик қилганлар. 1960 йилларнинг ўрталарига келганда кафедранинг илмий-педагогик салоҳияти ошди. Шарқ ва Ғарб мамлакатлари тарихини чуқурроқ ўрганиш ва ўқитишга эътибор кучайди. Натижада 1967 йили “Умумий тарих” кафедраси “Қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи” ҳамда “Янги ва энг янги тарих” кафедраларига бўлинди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мамлакатимизда бошланган туб ислоҳотлар олий таълимни ҳам ўз ичига олди. Жумладан, Тарих факультети қошидаги кафедралар тузилмасини қайта кўриб чиқиш вазифаси юзага келди. Натижада “Қадимги дунё, ўрта асрлар тарихи ва ўлкашунослик” (кафедра мудири профессор А.Набиев), “Жаҳон халқлари янги тарихи” (кафедра мудири профессор С.Тилеукулов), “Жаҳон халқлари энг янги тарихи” (кафедра мудири доцент Р.Ғофурова) кафедралари бирлаштирилиб (1995), кафедрага “Хорижий мамлакатлар тарихи” номи берилди. Кафедрани дастлаб доцент Қ.Абдуллаев (1995-1997), профессор С.Т.Тилеуқулов (1997-2002, 2007-2009), профессор Э.Нуриддинов (2002-2007, 2009-2011)лар бошқардилар. “Хорижий мамлакатлар тарихи” сифатида фаолият кўрсатган йилларда кафедранинг асосий вазифаси қилиб хорижий мамлакатлар тарихининг энг қадимдан то ҳозиргача бўлган даврини ўрганиш ва ўқитиш деб белгиланди. Мана шу мақсадни амалга ошириш йўлида кафедра аъзолари кўплаб ўқув-методик қўлланмалар, услубий ишланмалар тайёрладилар ва қатор илмий мақолалар чоп этдилар. 1963 йилда факультет тарихида биринчи марта ўзбек тилида кафедра доценти З.Р.Нуриддинов томонидан “Энг янги тарих” дарслиги яратилди. Бу давр ичида кафедра илмий педагогик салоҳиятини кўтаришда, таълим-тарбия ишларини ривожлантиришда кафедра аъзоларидан доцентлар: П.С.Котляр, Р.Ғуломов, Х.Мирзаева, Ш.Ахмедов, М.Лафасов, катта ўқитувчи М.Абдураҳмонова ва бошқалар фаолиятини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ушбу жамоа томонидан “Европа ва Америка”, “Осиё ва Африка мамлакатларининг янги ва энг янги тарихи ва тарихшунослиги” бўйича ўқув қўлланмаси (1982) яратилди. Жумладан проф. З.Р. Нуриддиновнинг икки қисмдан иборат “Ғарб мамлакатларининг энг янги тарихи”(1976) ва “Ғарб мамлакатларининг энг янги тарихи историографияси” (1977) номлари остида дарслик ва қўлланмалари ўзбек тилида нашр қилинди. Бу йўналиш бўйича Республикада “профессор З.Нуриддинов илмий-педагогик мактаби” шаклланди. Ш.М.Абдуллаев, Н.Маматхонов, Х.Жўрабоев, М.Портянский, Ш.Ахмедов, М.Лафасов, Ш.Абдуллаев, Р.Холмуродов, Б.Алиев каби ўнлаб юқори малакали ёш тарихчилар етишиб чиқдилар. “Хорижий мамлакатлар тарихи” жамоаси томонидан бу йилларда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни янгича усулда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг амалиётга тадбиқ этиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, давлат таълим стандартига мувофиқ “Тарих” бакалавр таълим йўналиши бўйича “Қадимги дунё тарихи”, “Ўрта асрлар тарихи”, “Янги тарих”, “Энг янги тарих”, “Марказий Осиё тарихи”, “Туркий халқлар тарихи” ва “Жаҳон археологияси” фанларидан намунавий дастурлар яратилди. Кафедранинг барча фан йўналишлари бўйича маъруза матнларни, амалий машғулотлар бўйича ўқув режалари яратилди, янги адабиётлар рўйхати янгиланди. Кафедра жамоаси тарихга янгича ёндашув асосида дарслар, янги педагогик технологиялар асосида машғулотлар олиб боришни ташкил этдилар. Кафедранинг илмий фаолияти Бу даврда кафедрада илмий-тадқиқот ишларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Доцент Р.Ғофурова 1992 йилда “Китоби Муллазода” номли монографиясини, профессор С.Тилеукулов “Туркистон мустақиллиги учун курашлар тарихидан” (1996), “Дипломат Назир Тўрақуловнинг “Хатлар, ҳисоботлари ва кундалик саҳифалари” (1996), т.ф.д. Э.Нуриддинов “Международное сотрудничество Республики Узбекистан со странами Европы” (2002), “Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг ғоявий асослари” (2001), доцент Ш.Ахмедовнинг халқаро муносабатлар ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлигига бағишланган ўнлаб мақолалари эълон қилинди. Доцент М.Лафасов, профессор Э.Холиқов ва Д. Қодировалар ҳаммуаллифлигида 2001 йилда умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун “Янги тарих” фанидан дарслик тайёрланиб, чоп этилди. Давлат гранти бўйича 2000-2002 йилларда “Маҳалла тарихи ва ҳозирги замон” мавзусида профессорлар М.Исҳаков, С.Тилеуқулов, катта ўқитувчи Д.Қодирова, ўқитувчи З.Илҳомовлар илмий-тадқиқот ишларини муваффақиятли якунладилар. Э.Нуриддинов 2000 йилда “Мустақиллик шароитида Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан халқаро ҳамкорлиги: юзага келиши, ривожланиши ва муаммолар” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Катта ўқитувчилардан Д.Қодирова “XIX аср охири ва XX аср 30-40 йилларида Тошкент маҳаллаларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти”, З.Илҳомов “Алиқули Амирлашкар ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий тарихида тутган ўрни”, Ҳ.Жамолиддинов “Марказий Осиё мустақил давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги 1991-2003 йиллар”, А.Абдазимов “Туркистонда 1918-1924 йилларда халқ таълими соҳасидаги ғоявий курашлар”, Э.Боситхонов “Авесто ва қадимги Сўғд тарихи”, Ф.Мараджапова “Абдуллахан II как личность и общественно-политическая жизнь Маверауннахра при его правлении”, Ш.Зoкиров “Сўғдча мактубот жанри ёдгорликлари манбашунослигиниyu таҳлили”, Б.Тўрабоев “Маориф соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқалари” мавзуларида илмий изланишлар олиб бордилар. Кафедра жамоаси томонидан маънавий-маърифий йўналишда ҳам қатор ижобий ишларни амалга оширганлиги эътиборга моликдир. Факультетда ва талабалар турар жойларида “Халқаро муносабатлар”, “Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш” мавзуларида учрашув ва суҳбатлар мунтазам ўтказилиб борилди. Шунингдек, “устоз-шогирд” анъаналарига кўра, кафедра жамоаси мунтазам равишда иқтидорли талабалар билан иш олиб борилди. Жумладан, 2003 йил 29 окятбрда “Халқаро терроризмга қарши курашда Ўзбекистоннинг фаол иштироки”, 2004 йил 19 мартда “Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти тизимида” мавзуларида талабалар конференциялари ўтказилиб, конференция материаллари чоп этилди. Кафедра бу даврдаги фаолияти давомида бошқа Олий ўқув юртлари ва Ўзбекистон Республикаси ФА илмий тадқиқот институтлари билан алоқа ўрнатиб, бир қатор ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий университетининг “Жаҳон тарихи” кафедраси билан, Шарқшунослик институтининг “Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси ва лицейи билан, Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти билан ҳамкорликда 2004 йил 24 мартда “Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти тизимида” мавзусида Республика илмий-назарий анжумани ўтказилди ва конференция материаллари нашр этилди. Кафедранинг таълим соҳасидаги муваффақиятлари 1997-2002 ҳамда 2007-2009 йилларда «Хорижий мамлакатлар тарихи» кафедрасини профессор С.Т.Тилеуқулов, 2002-2007 ҳамда 2009-2011 йилларда профессор Э.З.Нуриддиновлар бошқардилар. Бу йилларда кафедрада тарих фанлари доктори, профессор Г.Агзамова, тарих фанлар номзоди С.Тиллабоев, тарих фанлар номзоди Р.Турсунов, тарих фанлар номзоди Ш.Рахматуллаев, университет доценти Д.Қодирова, катта ўқитувчи Ш.Зокиров, катта ўқитувчи Х.Жамолдинов, катта ўқитувчи А.Абдазимов, катта ўқитувчи Т.Пономарева, катта ўқитувчи Ф.Мараджапова, ўқитувчилар О.Пирназаров, М.Насриддинова фаолият кўрсатдилар. Кейинги йилларда «Хорижий мамлакатлар тарихи» кафедраси жамоаси томонидан ўқув услубий, илмий тадқиқот ва маънавий ишларни янгича усулда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг амалиётга тадбиқ этиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, Давлат таълим стандартига мувофиқ бакалавр йўналиши бўйича «Қадимги дунё тарихи», «Ўрта асрлар тарихи», «Янги тарих», «Энг янги тарих», «Марказий Осиё халқлари тарихи», магистратура йўналиши бўйча эса “Жахон цивилизацияси тарихи”, “Жахон ҳамжамияти ва Ўзбекистон Республикаси: сиёсий ва иқтисодий жараёнлар”, “Қадимги Шарқ тарихининг муаммолари”, “Марказий Осиё ҳалқлари тарихининг долзарб масалалари”, “Европа ҳамжамияти ва Ўзбекистон Республикаси”, “Шарқ мамлакатларининг хозирги замон тарихи”, “МДХ мамлакатларинг тараққиёти ва муаммолари” фанларидан намунавий ва ишчи дастурлар яратилди. М.Лафасов, Э.Ҳолиқов, Д.Қодировалар муаллифлигида эса 2001 йил умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун «Жаҳон тарихи» фанидан дарслик чоп этилди. Э.З.Нуриддинов, Х.Қичқилов ва М.Лафасовлар ҳаммуалифлигида “Тарих” факультети талабалари учун “Энг янги тарих. (1918-1945 йй)” дарслиги 2010 йил нашр қилинди. Шунингдек, Э.З.Нуриддинов ва Х.Қичқиловлар ҳаммуалифлигида “Энг янги тарих. (1989-2008 йй)” ўқув қўлланмаси 2010 йил нашир қилинди. Шу билан бирга барча фан босқичлари бўйича янги маъруза матнлари, амалий машғулот ишлаб чиқариш режалари, услубий қўлланма ва манбалар рўйхати янгиланди ва чоп этилди.